Воскресенье, 19.05.2024, 08:01
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июль » 11 » Қайси бири керагу нокерак одатлар?
14:13
Қайси бири керагу нокерак одатлар?

Қадриятлар, урф-одатларимизда, бизнинг қандай халқ эканимиз, нимани қадрлашимиз ва нима учун қадрлашимиз борича намоён бўлади. Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, даврлар ўтиб, замон айланиб, кўп нарсалар ўзгарганидек, қадрияту урф-одатлар ҳам янгиланиб туради, сайқаллашиб боради. Ўзим кузатган, ўзимга маъқул бўлган (баъзан мулоҳаза уйғотган) одатлар ҳақида газетхонлар билан фикрлашгим, мулоқотга киришгим келди.

 

…Жайҳун бўйи одамларининг жуда ажойиб одати бор: аёлнинг кўзи ёриса, яқин қариндошлар, қўни-қўшнилар чилласи чиққунига қадар иссиқ таом билан йўқлаб туришади. Кимдир гумма пишириб келса, бошқа биров тухум барак, яна биров қовурдоқ билан келади.

Қўли юпқароқлар, ҳеч бўлмаганда, тухум қовуриб йўқлашади. Бу енгил бўлиб, вужуди ҳилвилаб турган аёлга қувват бўлиши, шубҳасиз.

Бу ерликлар одатига кўра, олисдан меҳмон келиб, бир-икки кун турадиган бўлса, қўни-қўшни, яқин қариндошлар нав­бати билан меҳмонни уйига чақиради. Бу бир жиҳатдан мезбонга ёрдам бўлса, иккинчи тарафдан меҳмоннинг кўнглини олиш истаги устувор бўлади.

Жайҳунбўйиликлар тўй қилса (Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа туманларида) базмдан аввал қўни-қўшнилар олисдан ташриф буюрган меҳмонларни «қўноқ» олади. Яъни, тўйхона гавжум, ҳамма ўзи билан ўзи бўлиб эътиборсиз қолиб кетмаслиги учун толиққан меҳмонларга ҳордиқ чиқариш имконини яратишади.

Хоразмнинг баъзи туманларида (жумладан, Хивада) келинчаклар тўйдан сўнг қайноналари билан гаплашишмайди. Тўғрироғи, қайнона гапиради, келин зарур гапи бўлса, эри ёки қайнсингиллари орқали етказади. «Сўзсиз тиллашув» келинчак икки-уч фарзандли бўлгунича давом этади. Балки доно момоларимиз қайнона-келин можаросининг олдини олиш учун ўйлаб топишгандир бу одатни?

Водий тарафларда келинчакнинг сепи уйни гир айлантириб осилади. Кейинги пайтларда тўрт фасл эгни-боши хиллаб илинадиган бўлган. Шиппагидан тортиб бош кийимигача, сумкачасигача…

Сеп қирқ кун йиғилмай туради. Бу эса тўйи бўлаётган қўни-қўшни қизларнинг: «Менда у йўқ, бу йўқ экан»,  деган хархашасига ҳам сабаб бўлади. Ёки оғзи каттароқларнинг: «Қиз ўстиряпман, деб юраверибди-ю, пичоққа илингудай сеп қилмаган экан-да…» тарзидаги юракни эзувчи гапига йўл очадими, дейман.

...Қадриятлару урф-одатлар васфи бу нуқтада тугамайди, албатта. Улар жуда кўп. Эҳтимол, сизларда кўпчилик билмаган яхши одатлар бордир? Ёки айримлари ҳақида «Бу — эскирди, воз кечиш керак», деб ўйлаб юргандирсиз? Шундай бўлса, марҳамат, фикр-мулоҳазаларингизни «Оила даврасида» газетасига ёзинг. Ахир, «Кенгашли тўй — тарқамас», дейишади-ку.

 

Қутлибека

РАҲИМБОЕВА

Просмотров: 621 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz