Понедельник, 06.05.2024, 02:26
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0


Интернет нашри ҳамкорлари қуйидаги принципларга риоя қилишлари шарт:

 

Холислик

Ҳар қандай хабар ва ёки маълум воқеа юзасидан тақдим қилинувчи таҳлилий мақола холислик ва беътарафлик асосида ёзилиши шарт, фақат шундагина матн http://sultanrabat.ucoz.ru/Интернет нашри юзини кўриши мумкин. Ҳамкорлар айни қоидага жиддий амал қилишлари шарт. Саҳифада чиқиш қилиш истагини билдирган мустақил шахслар томонидан тақдим қилинувчи турли воқеаларга ойд мақолалар, таҳлилий муносабатлар маъносига путур етказилмаган ҳолда саҳифага жойлаштирилади, аммо саҳифа қоидасига зиён етказмаслик мақсадида, мустақил манбаларга ҳам тақдим қилинаётган мақолаларда имкон қадар холисликни сақлаб қолиш тавсия қилинади.

Саҳифа ҳамкорлари (бундан буён - жамоа аъзолари) барча масалада бир-бирига зид ёки фарқли фикрларни аниқ ва мувозанатли йўсинда тақдим этадилар. Агар мувозанат учун фикри муҳим бўлган бирор гуруҳ ёки якка шахс шарҳ беришдан бош тортса, буни мақолада таъкидлаб ўтилиши шарт.

http://sultanrabat.ucoz.ru/ мамлакатларда ёки унинг ташқарисида фаолият юритаётган ҳар қандай сиёсий партия, иқтидордаги ёки мухолифатдаги гуруҳ, муҳожирлар ташкилоти ёки лоббичи ташкилот ёки диний гуруҳлардан мустақилдир.

sultanrabat.ucoz.ru ҳеч қандай сиёсий, иқтисодий ва диний қарашни қўллаб-қувватламайди ва ҳимоя қилмайди ва айни пайтда уларнинг саҳифа орқали ўз фикрини изҳор этишларига тўсқинлик ҳам қилмайди (албатта саҳифа қоидасига зид бўлмаган ҳолда).

 

Аниқлик

sultanrabat.ucoz.ru  жамоаси ўзларининг барча маҳсулотларини (хабар, таҳлил) аниқ (ишончли, ҳаққоний) бўлиши учун ҳаракат қиладилар. Ҳар қандай маълумот саҳифа юзига чиқишидан аввал, халқаро тан олинган меёрларга мувофиқ камида иккита мустақил манба томонидан тасдиқланган бўлиши шарт.

sultanrabat.ucoz.ru журналистлари миш-миш ёки муҳим бўлмаган маълумотга асосланган материални чоп қилмайдилар. Бадиий талқин бундан мустасно.

Йўл қўйилган хатоликлар тез фурсатда тузатилади. Хатоларни аниқлашда кўмаклашган мухлислар учун саҳифа юзида алоҳида миннатдорчилик билдирилади.

 

Таҳлил, шарҳ ва таҳрир

Барча мақолаларда маълумотнинг аҳамиятини ўқувчи енгил тушунишига ёрдам берувчи воқеа тарихига оид изоҳлар ҳамда шарҳлар бўлиши керак. Фактларга асосланган мақолаларга жамоа аъзолари шахсий фикрларини аралаштирмасликлари ва мавзу юзасидан баҳо бермасликлари шарт. 

sultanrabat.ucoz.ru шахсий фикр ва мулоҳазаларни қадрлайди ва уларга нисбатан тўсқинлик йўқ. sultanrabat.ucoz.ru жамоаси ҳам айрим ҳолларда шарҳ ёзишлари мумкин ва бу алоҳида билдириш билан қайд этилади. Мустақил манбалар томонидан тақдим қилинувчи шарҳлар  sultanrabat.ucoz.ru  веб сахифаси стандартларига мувофиқ келиши маъқулланади.

 

Оҳанг ва ҳурмат

Мақолаларда ҳар доим вазминлик ва мўътадил оҳанг сақланиши шарт. Мақолалар маданий, асосли мубоҳасалар ва барча томонлар инсоний ҳақлари ҳурмат қилинган ҳолда тайёрланиши керак. Мақолаларда бирор якка шахс ёки гуруҳ обрўсига путур етказувчи диний, миллий (этник), ижтимоий-иқтисодий ёки маданий ғализликлар бўлмаслиги ва омма томонидан қабул қилинган ҳурмат доирасидан ташқарига чиқилмаслиги лозим.

Мақолаларда низо ёки зўравонликка ундовчи буни яширин ёки ошкopа тарзда тарғиб қилувчи оҳанглар бўлмаслиги шарт.

 

 Тарафкашликдан тийилиш

sultanrabat.ucoz.ru  ривожланган давлатларга хос бўлган демократия ва инсон ҳақларини қўллаб-қувватлайди. Бироқ sultanrabat.ucoz.ru маълум сиёсат ёки қонунчиликнинг қабул қилинишини ёқламаслик ҳуқуқини сақлаб қолади. Айни пайтда, Jarayon.com лавозимга сайланадиган ёки тайинланадиган шахсларнинг ҳеч қайсисини қўллаб-қувватламайди ва уларга қарши ҳам чиқмайди.

sultanrabat.ucoz.ru Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти анжуманининг Ҳельсинки Актида таъкидланган барча халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди. Бироқ мақолаларда айирмачилик сабаб-воситалари дастакланмайди ёки маъқулланмайди.

 

 

 

Jarayon.com

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Май 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz