Воскресенье, 19.05.2024, 08:38
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Апрель » 27 » БУ КУНЛАРГА ЕТГАНЛАР...
13:16
БУ КУНЛАРГА ЕТГАНЛАР...

БУ КУНЛАРГА ЕТГАНЛАР...

Инсонни улуғлаш, унинг қадрига етишдек юксак фазилат халқимизга хос энг гўзал қадриятлардан.

Меҳрнинг баҳоси йўқ

Инсон ёши улғайиб, ҳаётда ўз ўрнини топиб, мартабаю энг юксак обрў-эътиборга эга бўлганда ҳам, биласизми, унинг тийнатида нима ўзгаришсиз қолади? Меҳру муҳаббатга, қадрга ҳамишаги эҳтиёжи ўзгармай қолади. Чунки бу нарса унинг руҳи билан туғилганки, у — абадийдир.

Мана бир неча йилдан бери мамлакатимизда нишонлаб келинадиган Хотира ва қадрлаш кунининг моҳиятида ҳам ана шу улуғ фазилат мужассам.

—  Ҳар гал тўққизинчи май яқинлашаверса, урушда ҳалок бўлган сафдошларим, дўстларимни эслаб кўзимга ёш келарди, — дейди Яккабоғ туманида яшовчи 96 ёшли Эргаш ота Мойлиев. — Чунки у вақтларда биз бу санани фақат уруш билан боғлаб нишонлардик. Президентимиз ташаббуси билан 9 май — Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилиниши бу айёмнинг мазмун-моҳиятини ўзгартириши билан бирга, биз каби кексаларнинг юрагимизга илиқлик олиб кирди. Ўтган яқинларимизни, ёру биродарларимизни яхшилик билан эслашни ўргатди.

Яхши кунлар қадрига етинг

Сизлар бахтли авлодсиз, деган эди пойтахтимиздаги Хотира майдонида учрашиб қолганимизда бир отахон. Талабаликнинг энг завқли дамларини бошидан кечираётган йигит учун саксон яшар бобонинг бу гапи жуда оддий туюлган эди. Эҳтимол, у йигит отахон бизнинг юриш-туришимизга, кийимимизга ҳавас қилаяпти, деб тушунгандир ўзича. Аммо ўша сўзни бугун эслаб, унинг жуда чуқур маъноси борлигини энди-энди англаб етаяпти.

Тошкент шаҳри Учтепа тумани «Найман» маҳалласида истиқомат қилувчи Евгений бобо Севостьянов бу қутлуғ айёмда ўзи каби тенгдош нуроний отахонларга қаратилаётган эътибордан қалби ҳаяжонга тўлганини ифодалайди.

— Энг катта бойлик — тинч­ликдир, — дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Е. Севостьянов. — Бугун мамлакатимизда тинчлик ҳукмрон. Шу боис ҳам бугун ёшларимизга катта имкониятлар яратиб берилган. Байрам баҳонасида маҳалла ёшлари билан учрашувлар ташкил этаётган, бизни эътиборсиз қолдирмай, ҳолимиздан доимо хабардор бўлиб турган маҳалла фуқаролар йиғинидан, ёшларимиздан жуда мамнунман. Мен уларга мана шундай замонларнинг, осойишталикнинг қадрига етишларини тилайман.

Қутлуғ сана арафасида самарқандлик уруш ва меҳнат фахрийлари ҳам Президентимиз фармони асосида пул мукофотлари ва совға-саломлар билан тақдирланишмоқда. Республика «Нуроний» жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси ўринбосари Икром Каримовнинг маълум қилишича, бугун вилоятда 680 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилмоқда.

— Инсон қадру эътибор топган мамлакатда файзу барака, фаровонлик бўлади, — дейди И. Каримов. —  9 майнинг Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонлаб кели­наёт­гани эса, мамлакатимизда кишиларнинг, хусусан, кексаларимизнинг нечоғлик юксак қадрланиши, эъзозланишидан дарак беради. Байрам арафасида уруш ва меҳнат фахрийлари билан турли ташкилот ва корхоналар, таълим муассасаларида учрашувлар ўтказилаяпти. Уруш фахрийларининг уйларига дори-дармонлар, совға-саломлар билан зиёратлар уюштирилаяпти. Нуроний отахону онахонларимизнинг Имом Бухорий мажмуаси, Самарқанд шаҳридаги диққатга сазовор масканларга саёҳатлари ташкил этилмоқда. Яқинда, 2 май куни эса, эллик нафар уруш фахрийси ўиждувон шаҳридаги тарихий обидаларни зиёрат қилиб келди. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари ва бошқа қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда олиб бораётган ишларимиздан асосий мақсадимиз фахрийларимизнинг кўнглини олиш, бугунги тинч ва осуда кунларимиз учун уларга ўз миннатдорлигимизни изҳор этишдир.

Энг буюк жасорат...

Бир замонлар умри меҳнат билан ўтаётган отасини, фарзандлар камолини ўйловчи онасини деб, мунис ва муштипар опасини, сочлари қўнғироқ синглисини деб урушга отланган йигитлар — бугун соч-соқоли оппоқ, нуроний кишилар. Улар кўксида нималар бор экан, биродар? Дўсту ёронларини бегона тупроқларда қолдириб келиш, умрининг тўрт-беш баҳорини замона қаҳратонига қурбон айлаш уларга осон бўлганми, дейсиз. Балки шу боисдир, қайси бир уруш фахрийси билан суҳбатлашманг, шукроналик ҳақидаги сўзларини бот-бот такрорлашади. Бугунги дориламон, шоир ифода этмиш, қуёшли кунлар учун («Елкамизга офтобнинг текканлиги рост бўлсин») шукр қилишга даъват этишади. Мустақиллик энг азиз неъмат, энг тотли масъулият эканини таъкидлашдан чарчашмайди.

Юртбошимизнинг «Юксак маънавият — енгилмас куч» китобида ўқигансиз, унда энг буюк жасорат — маънавий жасоратдир, дейилади. Бу сўз шу кунларда қутлуғ айёмни орзиқиб кутаётган нуроний отахону онахонларимиз учун ҳам айтилгандек, назаримизда. Зеро, умрининг узоқ йилларини фарзанду неваралар, бугунги авлод — биз, ёшлар учун сарф этган азиз инсонларимиз улар. Шунинг учун ҳам уларни қанча эъзозламайлик, ғанимат билмайлик, қадрламайлик, кўнглимизнинг қат-қатида уларга бўлган чексиз меҳр ва қарздорлик ҳисси билан яшайверамиз.

Элмурод НИШОНОВ,

Просмотров: 523 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz