Воскресенье, 19.05.2024, 10:01
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июль » 11 » Икки манзара: «16+», «18+»... лар — оила даврасида
13:50
Икки манзара: «16+», «18+»... лар — оила даврасида

Кўргани қўймасам бўлди-да

Яқинда бир танишим хорижда ишлаб қайтди. Йўқлагани уйига бордим. Дастурхон атрофида анча гурунглашдик. Гапимиз техника маҳсулотларига бурилганда, дўстим бир гапни айтиб қолди:

— Шу десанг, жўра, чет элдан «тарелка»нинг зўрини олиб келиб ўрнатдим. Ўзиям нақд икки юзта канал кўрсатади. Сўнг телевизорни ёқиб: «Мана, истасанг, бураб кўр, кўнглингга ёққанини кўравер», — деди.

Тўғриси, у каналдан бунисига ўтказар эканман, ич-ичимда «шунча канални нима қилар экан-а», деб ўйладим. Ярмига ҳам келмай, тўхтатдим. Сабаби — барини кўришга, биринчидан вақт етмаса, иккинчидан ҳар хил тилда экан. Лекин муҳими бу эмас.

Ажабланганим — оғайним шу турфа каналларнинг барчасини ҳам оиласи даврасида, ёш болалари билан биргаликда эмин-эркин томоша қила олишида. Тўғри, улар орасида болаларбоп кўрсатувлар кўп. Аммо шулар қаторида фақат катталар учун «16+», «18+» каби огоҳлантиришлар билан хилма-хил кинофильму кўрсатувлар берадиган каналлар ҳам анча эди-да.

Эътироз билдирсам, ошнам қўл силтади:

— Э, қўйсанг-чи, қайси замонда юрибсан? Қайтага қанча кўп бўлса, шунча яхши: жаҳонни биласан, дуёқарашинг кенгаяди, хуллас зерикмайсан.

Баҳслаша бошладик. Унинг мантиғи эса мана бундай:

— Канал кўп бўлгани билан барибир фарзандларим олдида оилавий кўришга мўлжалланганини томоша қиламиз-ку! Болаларимга бошқасига рухсат бермайман, қаршимда хоҳлаганини кўра олмайди. Боз устига, мен уйда йўғимда улар мактабда бўлади-ку!..

 

Паролни очадиган болалар

Тунов куни боғимга бир асбоб зарур бўлиб қолди. Ўзимдаги ўтмаслашиб қолгани учун қўшним Баҳром аканикига кирдим. У киши анча бадавлат ва маърифатли киши. Жуда сахий инсон.

— Ака, токқайчи керак эди. Бериб турсангиз, деб кирувдим, — дедим салом-аликдан сўнг.

У очиқ юз билан ҳовлига чорлади:

— Майли, қўшни, киринг ичкарига.

Сўнг бир пиёла чой билан меҳмон қилмоқчи бўлди. Қўймай ичкарига киритди. Баҳром ака билан шинамгина хонада телевизор қаршисида иссиқ-иссиқ чой ҳўплаб, гурунглашиб ўтирдик.

Шу пайт кимдир чақирган эди, қўшним чиқиб кетди. Мен телевизор томоша қилиб, пультини олдим-да, бошқа каналларга ўтказдим. Қарасам, бари ўзимизнинг миллий телеканаллар. Бирорта ҳам хорижийси йўқ. Очиғи, ҳайрон қолдим. Наҳотки, шундай замонавий инсон хориж каналларини кузатиб бормаса? Ғалати-ку!

Баҳром ака хонага кириб келгач, сўрадим:

— Ака, том устига «тарелка» ўрнатсангиз бўлмайдими?

— Эй, нима кераги бор? Ҳар балони кўрсатади уларда. Болаларим тарбиясига таъсир қилмасин, дейман-да. Тунов куни «кабелчи»лар ҳам келишди. Ўзимиз ўрнатиб берамиз, дейишди. Ҳозирча шартмас, болалар ҳали ёш, деб рад этдим.

— Тўғри, каналларда ёш чегараси ҳам бор. Лекин ўзингиз кераксиз каналларни пароллаб қўйсангиз ҳам бўлади-ку? Қолганини бемалол кўраверасиз.

— Устимдан куляпсизми, қўшни. Ҳозирги болалар ҳеч нимани тушунмайди, деб ўйлайсизми? Улар керак бўлса техникани сизу биздан кўра яхшироқ — ипидан игнасигача билади. Болани доим ҳам назорат қилиш имкони бўлмаслиги мумкин. Масалан, ишдалигимизда ким уларни тергайди?..

Муҳиддин ТОЛИБЖОНОВ

Просмотров: 577 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz