Воскресенье, 19.05.2024, 09:29
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Март » 15 » “Осмондан нур ёғар, муҳаббат ёғар...”
12:16
“Осмондан нур ёғар, муҳаббат ёғар...”
 

Инсон руҳи билан тирик. Руҳияти соғлом кишининг қалби эзгуликка мойил.

Аммо руҳ тарбиясида баъзан дарднинг ҳам ўрни беқиёсдир. Шундай таскинсиз дардлар бўладики, уни на бировга айта олади, на ичда сақлай олади, киши. Ана шу пайтларда кенгликларга чиқиб, бор овозида ҳайқиргиси, қалбидаги тушуниксиз ҳолатларга ечим излагиси келади. Ва охир-оқибат бадиий адабиётдан, сўздан ўзига таскин қидиради. Овози бўғилиб қолгунча шеър ўқийди.

Сирдарёлик шоир Мўмин Авазнинг “Маснад” китоби ҳам ана шундай сеҳрга, жозибага эга. Ундаги шеърлар ўзининг ҳаётий фалсафага, мажозга бойлиги билан ўқувчини жалб этади. Гўё барча сатрлар биргина объект кўнгил, ундан ўтадиган кечинмалар, қувончу-ташвишлар, бахт ва надомат устида қурилгандек тасаввур уйғотади. Энг муҳими, бу шеърлар ўқувчига юксак ишонч ва масъулият юклайди:

Қоп-қора тўлқинли паст-баланд йўллар,

Ҳеч кимса билмайди: тепада не гап.

Мени пок муҳаббат ҳамма вақт қўллар,

Юксаклик тоқатни этади талаб.

Шоир ҳам рассом. Фақат у рангларни, тасвирни сўзга юклайди. Ҳақиқий истеъдод ва маҳорат ана шу жойда балқиб чиқади. Зеро, ташбиҳсиз, чиройли ўхшатишларсиз шеърият бўлмайди. Табиат бадиий адабиётда қайтадан жонланади, янгича мазмун касб этади. Аслида, табиат ва ҳаёт бир-бирига табиий уйғунлашган. Буни англаган, англаганидан-да гўзал тасвирлай олган шоир доим эътирофга сазовор. Мўмин Авазнинг шеърлари шу хусусияти билан ҳам дилга яқин. У бир шеърида:

Осмондан нур ёғар, муҳаббат ёғар,

Баланд чўққиларда буғланади сут.

Қуёшнинг юзида қоп-қора доғлар –

Ширмой нон юзига сепилган кунжут…,

дея тонг отишини гўзал ва ўзигагина хос услубда ҳаёт билан ёнма-ён туриб тасвирлайди. Ўқувчининг кўзи олдида шундоққина тасвирни гавдалантиради, қўяди. Ижодкорнинг бахти ҳам шунда. Мўмин Авазнинг “Маснад”ини ўқиркансиз, бу каби рассомона ёндашувга, фалсафий мушоҳадаларга кўп бор дуч келасиз. Хуллас, “Маснад” чақилмаган ёнғоққа ўхшайди. Уни қандай “истеъмол” қилиш эса ақл ва туйғу болғасининг метинлигига боғлиқ.

Б. ҲАЛИМОВ

Просмотров: 531 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Март 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz