Воскресенье, 19.05.2024, 09:46
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июнь » 28 » ОТАМНИНГ ХАТОСИ
17:42
ОТАМНИНГ ХАТОСИ


ОТАМНИНГ ХАТОСИ
Бир куни ғалати туш кўрдим.
Тоғнинг этагида турибман. Ён атрофимда ҳеч зоғ йўқ эди. Бир зум қўрқдим. Кейин кимдир елкамга қўлини қўйди. Чўчиб орқамга ўгрилдим. Қарасам, соқоллари тиззасигача тушган, сочлари ҳам узун муйсафид чол турар эди. Менга қараб жилмайдида сўнг: “ўғлим ҳамма гап метин саботда. Агар калбингда ироданг кучли бўлса, бу дунёдаги ҳеч нарса сени енга олмайди”, дедида кўздан ғойиб бўлди. Мен эса сапчиб уйғониб кетдим. Сал ўзимга келгач тушим таъбири ҳақида ўйлай бошладим. Аммо ўша чолнинг юзи хаёлимдан кетмади. Ногоҳ отам ёдимга тушди.
Отам... менинг отам. У асли шифокор эди. Бизнинг оиламиз бахтли ҳаёт кечирарди.
Маҳалламизда Сайфи ака деган одам яшарди. Ўзи янги кўчиб келган бўлса ҳам отамни умуман ёқтирмасди. Буни дадам салом берганида алик олмаслигидан, ойим унинг хотини билан унча келишмаслигидан билиб олиш мумкин эди.
Кечки овқатдан кейин ёз салқинида айвонда чой ичиб ўтирган эдик. Худди осмондан тараша тушгандек Сайфи ака кириб келди.
- Қудрат ака...
- Келинг, келинг.., - деди отам чўчиб.
- Хотиним ҳушидан кетди. Оғзи тўла қон, илтимос ёрдам беринг.
Шу заҳотиёқ отам билан Сайфи ака унинг ҳовлиси томон югуриб кетишди. Беш дақиқа ўтар-ўтмас аёл қичқириғи ва бошқа ташвишли овозлар эшитилди. Ҳаммамиз кўчага отилдик. Қарасак, бутун маҳалла Сайфи аканинг ҳовлисида тўпланган. Сайфи ака ерда қонга беланиб ётарди. Отамнинг қўлида пичоқ, карахт бўлиб қотиб қолган эди. Сайфи аканинг хотини эса кўз олдимизда юрагини ушлаганича йиқилди. Ҳеч ким ҳеч нарсани тушунмасданоқ, атрофни ички ишлар идораси ходимлари ва тез ёрдам машинаси ўраб олди. Ҳадемай, соҳа ходимлари отамнинг қўлига кишан солиб, олиб кетишаётганда, онам “қўйиб юборинглар” деб отамга ёпишди. Аммо, бунинг фойдаси бўлмади.
Эртасига ойим билан акам терговчининг олдига боришди. Лекин у ерда нима бўлганини билмайман. Бироздан сўнг отам айбни бўйнига олганлиги тўғрисида хабар келди. Онам ўзини ўтга-чўққа урдию, натижа чиқмади.
Хуллас, онамнинг ўшандаги аҳволини таърифлаб бера олмайман. Тақдирнинг шафқатсиз чархпалаги айланиб, оиламизнинг чароғон кунлари чанг-тўзонли, қоронғу кечаларга айланганига ишонгим келмасди. Аммо, бу юз ўгириб бўлмас хақиқат эди. 
Отамга узоқ; муддатли қамоқ жазоси беришди. Биз суянч тоғимизни кўргани бориб турар эдик. Шундай учрашувларнинг бирида озиб, кўзлари сўлғин тортиб қолган отамдан бор гапни эшитдим.
Бир пайтлар Сайфи аканинг отаси отамнинг бемори бўлган экан. Аммо, операция вақтида отамнинг хатоси сабаб у киши ҳаётдан кўз юмади. Бош врач тушуниб кечирсада, Сайфи ака доим отамни таъқиб киладиган бўлибди. Шу тахлит, маҳалламизга кўчиб келишган экан.
Ўша машъум кунда Сайфи ака отамни алдаб, уйига олиб борган, хотинига эса ҳеч нарса қилмаган, мақсади отамдан ўч олиш бўлган. Тўсатдан қилинган тажовуздан эсанкираган отамга Сайфи ака пичоқ ўқталган. Отам унинг қўлидаги пичоғини тортиб олмоқчи бўлганида, бехосдан Сайфи акага санчилиб кетган ва у отамнинг кўз ўнгида жон берган экан.
-Тергов пайтида кўп ўйладим. Мен фақат Сайфи аканинг отасининггина эмас, балки бутун оиласининг ҳаётини барбод қилган эканман. Тиббиётда хатонинг катта кичиги бўлмайди. Арзимас хато ҳам бир инсоннинг умрига зомин бўлиши мумкин. Шу сабабдан “айбим”ни тан олиб, қилган хатойим учун жазо олмоқчи бўлдим - дедию, отам мени бағрига қаттиқ босиб, ўксиниб йиғлади.
Орадан уч йил ўтгач, отам қамоқхонада юрак хуружидан вафот этди. Мен бу хунук хабарни эшитиб, касал бўлиб қолдим. Ўша тушимни албатта, касалхонада кўргандим. Муйсафид чол тўғри айтди. Ҳамма гап сабр-тоқат ва қатъиятда. Мен онам ва жигарларим учун яшашим, ўз ҳаёт йўлимни топишга ҳаракат қилишим керак. 
Отам билан бўлган воқеани эса ҳеч қачон унутмайман.

Нилуфар ҒАНИЕВА.

Просмотров: 609 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz