ҚЎШ ТЎЙЛАРИНГ МУБОРАК,
ҚУТПИНИСА!
"Балмуздақ" корхонасининг собиқ раҳбари Адҳамжон
Турдиевлар хонадонида бўлиб ўтаётган қўшалоқ
тўй муносабати билан ёзилди.
Қутлуғ бўлсин, Қутпиниса,муборак 60 ёшинг,
Сўнмагай, порлаб тургай ҳамиша бахт қуёшинг.
60 дае сен ошибсан,70 га ҳам етавер,
100 ёшим қайда, деб, илгарилаб кетавер.
Хонадонингдан синглим, байрамлар аримасин,
Бахтингга Адҳам ёринг, ҳеч эрта қаримасин.
Жажжи Нодиршоҳни ҳам, суннати айлабсизлар,
Динимиз обод этиб, "ислом"га сайлабсизлар.
Набиранг ҳам сингилжон, каттакон йигит бўлгай,
Саводхон фарзанд бўлиб, боболар йўлин қувгай,
Дадаси Элёржон каби, йирик тадбиркор бўлғай,
Адҳамжон бобосидек, шону-шуҳратга тўлсин.
Уйланиш тўйларин ҳам,биргаликда кўрайлик,
Яратгандан тинчликлар, омонликлар сўрайлик.
Шунадай яшайликки биз, дилда армон қолмасин,
Азиз бошларга худо, мусибатлар солмасин.
Тўйлардан тўйларга ҳам бирга етаверайлик,
Бахт йўлидан адаўмай,олға кетаверайлик.
Анормат ЛОЧИН.
|