Воскресенье, 19.05.2024, 00:19
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июль » 11 » Ажрашишга сабаб не?
14:12
Ажрашишга сабаб не?
 

Эшик оҳиста тақиллаб, ёшгина келинчак киришга изн сўради.

 — Келинг, — дея  қарши олди ФҲДЁ мудираси.

— Ариза бермоқчи эдим,  ажрашишга. Бунга қанча вақт кетади? — деб сўради келинчак қизариб турган кўзини артаркан.

«Дабдурустдан берилган бу савол ортидаги муайян сабаблар арзирлимикан? Ҳар қандай жўяли сабаб ҳам муқаддас қўрғон — оилани барбод этишга арзийдими ўзи?»

Эрталабдан қабулига кирган келинчак Роҳиланинг саволи мудира Маҳфуза Мирбобоевани ана шундай мушоҳада юритишга ундади.

— Қани ўтиринг, синглим. Бир бошдан гапиринг-чи, ажрашиш — бу охирги чора, — дея келинчакни суҳбатга чорлади у.

— Келин бўлиб тушганимга бир йил ҳам тўлгани йўқ. Јайнонам умуман кун бермайди. Қилган ишларимдан камчилик топавериб, хуноб қилиб юборди. «Овқат пиширишни билмайсан, қўлинг бемаза» дейишининг ўзигаёқ чидаёлмайман. Мен кун бўйи иш-юмуш билан, қайнонам қилдан қийиқ ахтариш билан овораю сарсонмиз, опа. Эрим ҳам ёнимни олмайди...

Роҳила 18 ёшни қайнонасининг уйида қарши олди. Табиийки, қайнонанинг талаблари анча катта эди. Барча ишларни катта опаларию келинойилари қилгани учун эркатой бўлиб ўсган келиннинг уй ишларига унчалик уқуви йўқлигини сезган Маҳфуза опа унга муроса йўлини тутиш энг яхши тадбир эканини ётиғи билан тушунтирди.

— Сиз аввало, қайнонангизга онам деб, қа­ранг. Ана шунда уришиш-койишлари ҳам унчалик оғир ботмайди, танбеҳлардан ҳам тўғри хулоса чиқарадиган бўласиз. Сиз бирор марта қайнонангиз кўрсатган камчилигингизни тузатишга астойдил ҳаракат қилдингизми? Ширин сўз билан кўнглига йўл топишга уриндингизми? Менимча, бундай қилмагансиз. Аксинча, ишингиздан хато топганини ҳақорат, деб қабул қилиб, муносабатларни янада чигаллаштиргансиз. «Эрим ҳам ёнимни олмайди» дейишингиз турмуш ўртоғингизнинг ақлли эканини кўрсатади. Демак, у муросага келишларингиздан умидвор. Кеч бўлмасидан хатоингизни тузатинг.

Келинчак бошини эгганча опанинг сўзларини тинглади. Унинг юз-кўзидан суҳбатдан керакли хулоса чиқарганини англаш қийин эмасди.

Роҳила тўҚри маслаҳат учун миннатдорлик билдириб, эртагаёқ дугоналари мақтаётган пазандалик курсига боришни дилига тугиб, хайр­лашди.

Ўа, яхши гап, биргина тўғри маслаҳат билан бир оила парокандаликдан асраб қолинди. ФҲДЁ мудираси бунинг учун шукр қилиб, хотиржам ҳолда яна бир янги келин-куёвнинг никоҳ маросимини ўтказиш учун отланди.    

— Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» илмий-амалий маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Маънавият тарҚибот маркази билан биргаликда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш борасида  кенг тушунтириш ишларини олиб бормоқдамиз, — дейди пойтахтимизнинг Юнусобод тумани ФҲДЁ бўлими мудираси Маҳфуза Мирбобоева. «Ёш оила мактаби»нинг илк сабоқларини бошлаб юборганмиз. — Бунинг самараси ўлароқ, бугунги кунда вояга етмаганлар ўртасида никоҳ умуман қайд этилаётгани йўқ. Маҳаллалар қошида фаолият юритувчи Яраштириш комиссиясининг иши, айниқса, диққатга молик. Комиссия аъзоларининг жонкуярлиги, ҳар бир оилага кириб бориши, саъй-ҳаракатлари туфайли ажрим арафасига келиб қолган оилалар асраб қолинмоқда. Бу йил ўтган йилга нисбатан ажрашиш учун тушган аризалар сони 30 фоизга камайгани бу ишларнинг натижасидир.

Феруза ЭГАМОВА

Просмотров: 515 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz