Воскресенье, 19.05.2024, 09:07
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Апрель » 18 » ЧИМКЕНТНИНГ ЧЕГАРАСИ КЕНГАЙМОҚДА
21:51
ЧИМКЕНТНИНГ ЧЕГАРАСИ КЕНГАЙМОҚДА

ЧИМКЕНТНИНГ ЧЕГАРАСИ КЕНГАЙМОҚДА


   Чимкент шаҳри ҳудудига вилоят марказига яқин жойлашган бир неча туманларнинг —Тўлебий, Ўрдабаси ва Сайрам туманларининг ерлари
қўшилиб, унинг чегараси кенгая бошлади.Демак, яқин йилларда Чимкентга қўшилган қишлоқларда ҳам катта қурилиш ишлари бошланиб, улар шаҳар қиёфасига киради, эски уйлар бузилиб, унинг ўрнига янгилари қурилади.Чимкентнинг шимолий қисмида Турон деб номланган мавзе қурилади ва 150 гектар жойни эгаллайди. 
   Тўлебий ва Ўрдабаси туманларининг ерлари Чимкент ҳудудига қўшилишидан ким ютади ва ким ютқазади, бу томони тушунарли.Лекин Сайрам туманичи?Бу туман тўлиғи билан аграр туман бўлиб, бутун бошли вилоят марказини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаб турарди.Вилоятдагилар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Ўзбекистондан олиб келишни мўлжалляпти шекилли.Лекин бу Президентимизнинг сиёсатига тўғри келармикан( Н.Назарбаев куйиб-пишиб қишлоқ ҳўжалик мағсулотлари ўзимизда етиштирилсин, деб давлатдан катта миқдорда пул ажратиб турсаю, вилоятдаги мутасаддилар бунинг аксини қилишса.
   Бундан ташқари Сайрам тарихий обидалар в қадимий қўрғонларига бой жой.Улар ҳам бузилиб, ўрнида кўп қаватли уйлар қад кўтарса.Қаери билан ўйлайди вилоятдаги мутасаддилар?
  Бизнинг фикри ожизимизча, Чимкентнинг генеральний (бош) режасини ясаганларнинг ўйи бошқа томонда бўлган.Ҳали ҳам кеч эмас, Сайрамни парчалаш ё парчаламаслик ҳақида туманда референдум ўтказиш керак.Яъни йўл қўйилган хато тузатилиши керак.

Просмотров: 512 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz