Воскресенье, 19.05.2024, 08:01
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Апрель » 23 » ИЛОНБУЗГАНДА БИТУМ ЗАВОДИ ОЧИЛДИ
14:22
ИЛОНБУЗГАНДА БИТУМ ЗАВОДИ ОЧИЛДИ

      ИЛОНБУЗГАНДА БИТУМ ЗАВОДИ ОЧИЛДИ

Мамлакатимизда хорижий сармоядорлар учун яратилган қулай сармоявий муҳит, кенг  
имконият ва имтиёзлар чет эллик ишбилармонларнинг ҳамкорликка қизиқишини тобора  
оширмоқда.  Россиянинг «Газпром нефть» компанияси ва ҚР тарнспорт ва коммуникация  
министрлигининг автомобил йўллари комитети  ҳамкорлик ҳақидаги меморандумга қўл  
қўйиб,  «Газпромнефть – Битум Казахстан» МЧБни тантанали равишда очишди.Стратегик  
ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатга имзоларни «Газпром нефть»нинг тижорий директори   
Леван Кедагидзе ва  ҚР тарнспорт ва коммуникация министрлигининг автомобил йўллари  
комитети расиси ўринбосари Амангельды Бековлар қўйишди.
   – Қозоғистон – нефть-газ саноати соҳасида улкан салоҳият ва имкониятларга эга  
мамлакат, – дейди Кедагидзе – Россия нефть-газ соҳасида  Қозоғистон билан ҳамкорликни  
янада кенгайтиришдан манфаатдор. Биз геофизика-қидирув ишларини олиб бориш  
борасида қозоғистонлик шерикларимиз билан ҳамкорлик алоқаларини янада  
ривожлантириш ниятидамиз.—Қозоғистон йўллари учун керакли бўлган маҳсулот —битум  
ишлаб чиқаришни Қозоғистоннинг ўзида очишни бир неча йиллар муқаддам  
режалаштирганмиз, бугундан бошлаб бу соҳада ҳамкорлик қиламиз, —деди  
Кедагидзе.—Илгари бу маҳсулот асосан Россиядан келтириларди, оралиқдаги йўл олис  
бўлганлиги учун маҳсулотнинг сифати йўқоларди.Шу сабабли янгидан қурилган ё  
таъмирланган йўллар бир йилган етмай ишдан чиқарди.Энди эса Қозоғистонда ҳам йўллар  
сифатли бўлади, зеро, чиқариладиган маҳсулот халқаро стандартларга мос, экологик  
тоза.Имзоланган меморандум бўйича ҳамкорлик   фақатгина битум чиқариш билан  
чекланмайди, йўлларнин таъмирлаш ҳам доимий эътиборда бўлади.
  Меморандум Тўлебий туманида жойлашган битум заводида имзоланди.Завод Марказий  
Осиёдаги энг йирик битум заводларидан бири.Ўтган йили 50 минг тонни маҳсулот чиқарган  
бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 135 мингдан ошади.
 «Газпром нефть»  компанияси заводни жаҳон андозаларига мос қилиб таъмирлаш учун  
160 миллион тенге ажратгани ҳам меморандум имзоланаётган пайтда айтилди.Завод  
модернизация қилингач, йилиги 285 минг тонни битум чиқариш қувватига эга бўлади.Чунки,  
корхона ишлаб чиқаришнинг инновация технологиялари бўйича ишлайди.Битум ишлаб  
чиқариш учун фойдаланиладиган гудрон деб номланадиган маҳсулотни «Газпром нефть»   
компанияси Омск нефтни қайта ишлаш заводидан олиб келади.
   Завод қурилишига  2,290 млрд. тенге сармоя жалб этилиб, 120 янги иш ўринлари  
яратилди.

Просмотров: 496 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz