Воскресенье, 19.05.2024, 00:35
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июль » 11 » ҚИШЛОҚЛИК "АВАТАР" БЎЛСА, ПОЙТАХТЛИК КИМ?
16:20
ҚИШЛОҚЛИК "АВАТАР" БЎЛСА, ПОЙТАХТЛИК КИМ?

 

БУГУННИНГ АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТИ:

ҚИШЛОҚЛИК "АВАТАР" БЎЛСА, ПОЙТАХТЛИК КИМ? 
2009-йилда жаҳон киносаноатида машҳур режиссёр Жеймс Кэмероннинг “Аватар” фильми яхшгина шов-шувга сабаб бўлган эди. Мазкур фильм нафақат бутун дунёда, балки юртимизда ҳам яхшигина шов-шувга сабаб бўлди. Айниқса фильм номи айрим ёшларимизга шу даражада ёқиб тушибдики, фильм номини инсонларга нисбатан лақаб сифатида ишлатиша бошлашди. Бугунги мақоламиздаги мулоҳазалар айрим “инсоншунос” ёшларимиз ва юрдошларимиз хусусида.

         Кечга яқин кўчада сайр қилиб юрган эдим, қўшни квартирада ижарада турувчи темирйўл коллежи талабалари сўраб қолишди: “Ака “ Аватар” нима дегани, “индейц”чи?” деб сўраб қолди. Жавоб беришга ҳам улгурмаган эдим, бошқа бири “Ака, бу кино номи деб ўйламанг яна, бу вилоятликларга нисбатан пойтахтлик ёшлар (айрим) томонидан ишлатиладиган лақаб” деб қолди. Очиғини айтганда, “НАҲОТКИ ШУ РОСТ БЎЛСА?” деган савол исканжасида қолдим. Бахтга қарши бу рост бўлиб чиқди, ачинарли томони шундаки, нафақат айрим ёшларимиз, балки баъзи катта ёшли кишиларимизда ҳам мазкур кайфият шаклланиб улгурган экан. Келинг, гапларимиз қуруқ сафсата бўлиб қолмасин-да, шахсан ўзим гувоҳи бўлган ҳаётий мисолларни келтириб ўтсам.

         Жамоат транспортида бир йигит  талабалар ётоқхонаси олидан ўтаётганда “Аватарияга хуш келибсиз” деб қолди. Кейинги ҳолатлар бунданда ҳайратланарли. Турли дўстлашиш учун мўлжалланган интернет сайтларида ҳам юқоридаги кайфиятни кўришимиз мумкин. Масалан, уларнинг статусларига ёзилган жумлаларга эътибор беринг “Аватарлар йўқолсин Тошкентдан”, “Индейцлар босиб кетди” каби чақириқлар билан тўлдирилган. Бунга жавобан албатта, вилоятлик ёшларимиз ҳам ўзларининг “муносиб жавоблар”ини бермоқдалар. Қайсидир аҳмоқ шу ишни қилган бўлса қилгандир-да, деяётган бўлишингиз мумкин. Аммо бир миллат, бир ҳудуд вакилларининг бир-бирига нисбатан шундай муносабатда бўлишлари ижтимоий зииддиятларни кескинлаштириб, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ўрнига ўзаро ишончсизликни келтириб чиқариши табиий ҳамда ҳурмат каби юксак ўзбекона тушунчаларга путур етказмайди дея ким кафолат бера олади?

         Шу ўринда бир нарсани таъкидлаш лозим, айрим пойтахт ёшларимиз майли вилоятликларга нисбатан нафратларини шу усулда намойиш этишсин, аммо “НИМА УЧУН?” деган ҳақли савол туғилади. Иқтидори ва ҳалол меҳнати эвазига  пойтахтда ўз ўрнини топиши, тирикчилик қилишининг нимаси айб? Шу кайфиятдаги пойтахт ёшларимиз ҳам вилоятлик ёшларимиз ҳам қайсидир Ўзбекистонимиз вилоятидан чиққан машҳур санъаткорлармизнинг (масалан, Юлдуз Усмонова ёки Озодбек Назарбеков ёки Тоҳир Содиқовга нисбатан юқоридаги лақабларни ишлатмаслиги, табиий) санъатларини қадрлашади-ю, аммо уларни халққа етказиб берган вилоятга  нисбатан шундай “ширин” ва “ҳузурбахш”, қулоққа ёқувчи лақабларни ишлатишади. Бу на диний илмга, на дунёвий илмга тўғри келади.

         Бобурийлар салтанатининг машҳур ҳукмдори ва давлат арбоби Жалолиддин Акбаршох (1556-1605) ҳам Ҳиндистонда барча кишиларни миллати, эътиқодидан қатъий назар тенг дея эълон қилганига тарих гувоҳ.

         Барча динларда инсон энг юксак даражага кўтарилган, улуғланган. Ислом динининг муқадас китоби “Қуръони Карим”нинг “Ҳужурат” сурасининг 13-оятида “Эй инсонлар! Биз сизни бир ота, бир онадан яратдик ва сизларни турли миллат ва қабилаларга мансуб қилдик, токи бир-бириларингиз билан яқиндан танишгайсизлар. Бутун бани башар бир ота, бир онанинг фарзанди бўлса, барча миллатлар-у қавмлар бир-бирларига биродар эмасмилар?” дея таъкидлаб ўтилади.

         Азиз замондошим, шуни асло унутманг: ким қаердан бўлишидан қатъий назар ҳаммамиз Ўзбекистонликмиз, ҳудудимиз, ҳавомиз, осмонимиз, юлдузларимиз бир. Энг асосийси, ҳаммамизнинг қонимизда бир хил рангдаги қон мавж урмоқда ҳамда ҳаммамизнинг мақом(статус)имиз бир, яъни “Ҳазрати Инсон”. Фақатгина шу номга муносиб равишда ҳаракат қилсак, умр саҳифалармизни энг эзгу амаллар ила безасак кифоя. Зеро шоир ёзганидек

Ким фаранги, ким хабаш, ирқ, қон талаш, иймон талаш,

               Шуми инсондек яшаш армон ўзинг, афғон ўзинг.

               Бўлмасин субҳинг қаро, бор бўл мудом борлиқ аро,

               Ўзни этгил доимо инсон ўзинг, инсон ўзинг.

Эркинжон Раджапов

Просмотров: 531 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz