Воскресенье, 19.05.2024, 04:26
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Май » 4 » ЛЕНГЕРДА ЯНГИ ГУЗАР ОЧИЛДИ
17:10
ЛЕНГЕРДА ЯНГИ ГУЗАР ОЧИЛДИ

   ЛЕНГЕРДА САВДО МАКАЗИ ВА ХАЛҚАРО АВТОБУС СТАНЦИЯСИ ОЧИЛДИ

  

  Аввал хабар берганимиздай, Тўлебий тумани вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан

Жанубдаги йирик халқаро туризм марказига айланиш арафасида.Ҳозирги кунда

туманда бу борада жадал тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.Жумладан, дам олиш

ҳудудларига қадар халқаро йўллар қурилмоқда.Кеча эса "Тау жулдузи" номли савдо

маркази, болалар учун ўйингоҳ ва халқаро автостанциянинг очилиш маросими бўлиб

ўтди.4,2 гектар ерни эгаллаган бу ерни гузар деб аташ мумкин, чунки савдо

мажмуасида халқ хўжалигида ишлаб чиқарилаётган барча нарса муҳайё, ҳатто

биринчи тиббий ёрдам кшрсатиш бўлими, новвойхона, 400 автомашинани жойлаштира

оладиган ўрин бор.Бу ердан Бишкек, Урумчи, Астана, Алмати ва қатор бошқа йирик

шаҳарларга қатнайдиган автобуслар йўловчиларга хизмат қилади.Мажмуанинг очилиш

маросимида сўзга чиққан туман ҳокими А.Тургумбеков бу ерда яқин орада темир йўл ва

 ҳаво йўлларининг кассалари очилишини маълум қилди.

 —Тарихан қисқа фурсатда қўлга киритган улкан ютуқларимиз салмоғи, мазмун ва

моҳияти билан асрларга татигулик эканлигини бугунги кунда бутун жаҳон аҳли тан олмоқда.

Бу эртанги кунимизнинг янада нурафшон бўлишидан, юртимиз осмонида саодатли кунлар

қуёши мангу порлашидан далолатдир.Кейинги пайтларда туманимизда ўзингиз гувоҳ

бўлганингиздай, маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, ижтимоий

инфратузилмаларни ривожлантириш, кўп қаватли уй-жойларни тартибга келтириш ва

мавзеларни ободонлаштириш, кам қувватда ишлаётган корхоналарнинг фаолиятини

тиклаш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш, аҳолини арзон ва сифатли маҳсулотлар

билан таъминлаш, деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти нархларини

мувофиқлаштириш бўйича қатор ишлар олиб борилди.Юртимизнинг чекка

туманларидаги шаҳар ва қишлоқларда юзлаб замонавий халққа хизмат кўрсатиш

шохобчалари ва йирик мажмуалари очилиши эса нафақат  халқимизга сифатли 

хизмат кўрсатиш имконини беради, балки янги иш ўринлари очилиб, аҳолининг

маълум бир қисми доимий иш билан таъминланади, —деди туман раҳбари.

  Мажмуанинг қурилиши учун ер 2007 йили берилган бўлиб, жорий йилнинг май

ойида фойдаланишга топширилди, қурилишга 400,0 миллион тенге сарф қилинди.

                                                            

   Тасвирларда:маросимдан лавҳа.

Просмотров: 522 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Май 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz