Воскресенье, 19.05.2024, 04:06
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Май » 5 » КУЁВ ПАТИРИНИ ҚАЕРДАН ТОПСА БЎЛАДИ?
07:16
КУЁВ ПАТИРИНИ ҚАЕРДАН ТОПСА БЎЛАДИ?

КУЁВ ПАТИРИНИ ҚАЕРДАН ТОПСА БЎЛАДИ?

   

Вилоятимизда куёв патир ёпадиган аёллар бармоқ билан санарли, десам муболаға бўлмайди, —деди Тўлебий туман ўзбек этномаданият маркази раиси Усмонали Қодиров.—Шулардан бири —Шоҳиста Валикаримқизи Садалиева ўзимизнинг Алишер Навоий қишлоғида туради.Тўлаш ака ва Арофат опаларнинг хонадонига келин бўлган.Шу келинимиз ҳақида лавҳа тушириб, "Юртимиз жамоли кўрсатуви"да намойиш этилса, деб режалаштириб юрган эдим, бугун бу режа амалга ошадиган бўлди, “Жанубий Қозоғистон” газетаси мухлисиларига ҳам бу тандир синоатинини биладиган келин ҳақида лавҳа берилса...

   Белгиланган соатда Алишер Навоий қишлоғида учрашдик ва ишга киришдик.

  —Бирор маърака ёки тўй-ҳашам, ҳатто энг катта тадбирларни ҳам дастурхонимиз кўрки, азиз неъмат нонсиз тасаввур эта олмаймиз,—деди Шоҳиста.— Нон азалдан халқимиз орасида  муқаддас  неъмат, ҳатто қадриятларимизнинг узвий бир бўлаги сифатида ардоқланади. Оилада фарзанд туғилганида, аввало, ризқи бутун бўлсин, деган ниятда ёстиғи остига нон қўямиз. Бирор яқинимизни олис сафарга кузатиш олдидан ризқи узилмасин, дея нон тишлатамиз ёки икки ёшни унаштирганда нон ушатиб дуо қиламиз, энг азиз меҳмонимизни кутиб олганда нон ила пешвоз чиқамиз.

   Дархақиқат,нон эъзозланган элда новвойлик ҳунари равнақ топади. Юртимиздаги ўзбеклар истиқомат қиладиган қишлоқларда эса, бу қадим ҳунар санъат даражасига кўтарилган, дейишга асосларимиз етарли. Қайси бир ўзбек маҳаллага борманг, ўзига хос новвойлик мактаби яратилганига гувоҳ бўласиз. Чунончи, биргина  куёв патирнинг  ўзиёқ фикримизнинг далили бўла олади. Алишер Навоий қишлоғидаги Деҳқон булоқ маҳалласига яқинлашганингиз сари димоғингизга хушбўй ис урилади ва шу топда беихтиёр иштаҳангиз очилади...

 Ҳа, адашмадингиз. Бу ўша, куёв патир ёпиб, вилоятга танилган хонадон. Шоҳиста куёв патир ёпишни қайнонаси Арофат опа ўргантганлигини, тандир синоатидан воқиф қилганини айтди.

   Суҳбат давомида Шоҳиста патир ёпиш жараёнларини айтиб борди:хамиртуруш, ун, сув, сут бирга қорилиб, хамир тайёрланади. Етилган хамир эса зуваланади, бироз дам берилгач, патир шаклида ясалиб, тандирда ёпилади. Аммо кулча тайёрлашда қорилган хамирнинг ҳаммасини тандир бир бор қиздирилганда ёпиб олиш керак. Зувалаларни кейинги тандир қизигунча кутиш кулча сифати ва таъмига путур етказади.

    Мағзи тўқ  куёв патирдан татиган киши, бу қадар қалинликдаги хамирнинг бир текис пишгани, бирор ерининг на куйиб, на пишмай қолганидан ажабланиши табиий.

 — Патирни пиширишнинг ўзи ҳам нозик жараён, — дейди Шоҳиста  юзимиздаги ифодани пайқаб. — Аввал тандирни яхшилаб қизитиб оламиз. Сўнгра нон шаклидаги хамирга сув суртиб тандирга ёпамиз. Ёпилган хамир устидан бир марта сув урганимиздан сўнг тандир оғзини ўн беш дақиқа маҳкам ёпиб қўямиз. Қизиган тандир ва урилган сувдан ҳосил бўлган буғ хамирни оби-тобида пиширади. Нонимизнинг ичи пишганидан сўнг тандир оғзи очилиб, юзини қизартириш учун бироз олов ёқилади...

 Новвой ўз касбига хос хусусиятларни мароқ билан ҳикоя қилар экан, унинг ҳалол меҳнати самараси, ҳузурбахш гаштидан чеҳраси ёришиб кетаётганини пайқадик. Кулчалардан татиб кўриб, хушбўй таъмдан таъбимиз равшан тортди, ич-ичимиздан уста новвойга тасаннолар айтдик.

  Ўз ҳаётини элга ризқ улашишга бағишлаган Шоҳиста келин ҳам шу касбдан ризқ топиб кам бўлмади. Новвойлик касби билан беш фарзанди вояга етказмоқда. Буюртмаси кўплигидан қўли бир зум бўшамайди, тандиридаги олови ўчмайди. У тайёрлаган нонлар вилоят туманларидан тортиб, бошқа вилоятлар томон йўл оладиган одамларнинг «мозорбосди» туҳфаси, Ёрғонлиқ деб аталган қадим гўшанинг муқаддас рамзи. Унинг ўзи бундан ғурурланади.

                                       ўз мухбиримиз.

Просмотров: 630 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Май 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz