Воскресенье, 19.05.2024, 00:19
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Март » 15 » Мусиқа ва тарбия
12:11
Мусиқа ва тарбия
 

Одамзод куй билан бирга яратилган деган ақида бор. Ҳаёт тарзимизни теран кузатсак бу сўзларга тўла-тўкис қўшилиш мумкин. Чунки, бизнинг кулгумиз ҳам, йиғимиз ҳам куй, мусиқа, лирика асосига қурилган. Айтишларича Аллоҳ Одам Атога сокин куй билан руҳ киритган экан.

Миллий куйларимиздан бўлмиш «Чўли ироқ» ва «қадим Сегоҳ» куйларини тинглаганимизда бу фикрларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қиламиз. Асабни дам олдирувчи куй кўпроқ мумтоз мусиқамизда мавжуддир. Айниқса, миллий мусиқа асбобларидан – най, ғижжак, дутор, тор, рубоб, чанг, қўбиз, жаҳон мусиқа асбобларидан – скрипка, саксафон, пианино, орган кабиларда ижро этилган лирик куйлар асабларнинг дам олишига, тинч-сокин ҳолатга келишига кучли таъсир қилади. Мусиқий асбобларнинг мазкур турларини мисол қилиб келтиришимиз шартли бўлиб, бир асбобни ўзида чалинган куй турига қараб асабни дам олдирувчисини ҳам ва ёки аксинча асабий ҳолатга келтирувчисини ҳам учратамиз. Юқорида санаб ўтилган мусиқа асбобларидан биздаги чилдирма, яъни доира Ғарб мамлакатларидаги барабанлардан фарқли равишда мушакларни ҳаракатга келтирувчи эмас, балки, қалбни аллаловчи майин куй ижроси кишининг асаб тизимига, эмоционал ҳолатимизнинг тинчланишига самаралироқ таъсир кўрсатади.

Асабни дам олдириш ва тинчлантириш кўпроқ мусиқа асбобигина эмас, балки ижро этилаётган мусиқа турига, чолғучининг ижро маҳоратига, куй оҳанги мазмунига, унинг қай даражада шахсни эмоционал ҳолатига мос тушишига боғлиқ. Аниқланишича, асабни тинчлантирувчи мусиқа бу – лирик куй бўлиб, баланд – бўлмаган овозда бир маромда ижро этилиши керак. Асабни тинчлантирувчи, кишини руҳий зўриқиш ҳолатидан чиқарувчи, руҳий ҳолатига ором берувчи, яъни хуш кайфият улашувчи махсус мусиқа куйлари психологлар томонидан тарғиб қилинади.

Ғарб дунёсини фақат қора бўёқларда кўрсатиш ҳам адолатдан эмас, албатта. Шу маънода жаҳонга машҳур бастакорлар: Бетховен, Моцарт, Бах, замондош бастакорлар яратган мусиқа ҳолат ва кайфиятга қараб инсонга турлича таъсир қилиши аниқланган. Улар басталаган куйлар эзгулик ва инсонпарварлик руҳида бўлгани учун ҳам ҳануз мухлислар томонидан севиб тингланади. Ҳатто баъзи мукаммал куйлар умидбахш ва хаётбахшлиги билан фарқланиб, тиббиётда қўлланаётгани ҳамда яхши самара бераётгани ҳам эътиборга лойиқдир.

Замондош олимлар мусиқани сув кристалларига қандай таъсир қилишини ўрганиб ҳайратланарли натижага келганларидан хабарингиз бордир. Сув унсурлар ичида ўз таъсирчанлиги билан ажралиб туради ва бу баъзи соҳалардаги экспериментларда қўл келмоқда. Реп, рок каби «тақир-туқур» мусиқа садоси остида қолган сув кристали хунук, ғалати, қўрқинч­ли манзара касб этгани ҳолда, ёқимли, сокин мусиқа садоси эшиттирилган сув кристали худди совуқда деразамиз ойнасига гул ясайдиган қор учқунларидек ранг-баранг нақшларга айлангани аниқланган. Модомики, сув шундай таъсирчан экан, ярми сувдан ва нозик тўқималардан иборат инсон қалби, ёш, мурғак фарзандларимиз юраги мусиқа эшитиб қандай манзара касб этаркин? Ёқимсиз мусиқалар қалб­га қандай нақш соларкин?

Мусиқага оид миллий мумтоз адабиётни Абу Наср Форобийнинг мусиқа тўғрисидаги асарларини ўқиш ва шу асосда ёшларимизнинг мусиқий савия­сини ошириш лозим.

Киши қандай мусиқа тинглагани маъқул? Психологик нуқтаи назардан ёндошадиган бўлсак, кўнгилларга ором бахш этиб, кўз олдингизда табиат гўзаллигини, ёмғир шивирлаши-ю, қор парчаларининг ўйноқлаб ёғаётган манзараларини гавдалантирадиган мусиқа тинглаш асаблар учун ниҳоятда фойдалидир.

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА

Просмотров: 580 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Март 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz