Воскресенье, 19.05.2024, 02:48
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Май » 5 » Орият - қалб гавҳари
07:29
Орият - қалб гавҳари

                  Орият - қалб гавҳари

Ор-номус, уят, ҳаё – бу ўзбек   аёлининг биринчи хусусиятларидандир. Ҳаё – иймоннинг бир бўлагидир. Иймонли инсон ҳаёли бўлади. Ҳаё кишининг ички ва ташқи қиёфасида акс этади. Кишининг одоби, ўзини тута билиши ҳам ҳаёдандир. Бир нарсага одатланиб қолсак, у нарсадан ўзимизни тийиб олишимиз қийин бўлади. Тилимизга ҳам жуда эрк бериб юборсак, ҳар хил ҳаёсиз гапларга одатланиб қолсак, кейин шу сўзларга ўрганиб қоламиз. Тилларимизни тўғри, ширин сўзларга ўргатайлик. Биров билан гаплашганда, яна шу инсон билан учрашсам, икки оғиз ширин сўзини эшитсам деб ҳавас қиладиган инсонлардан бўлайлик. Аллоҳ берган ҳар бир ғанимат кунимизни шукрона айтиб: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”дан бошлайлик. Кунимизни яхши хулқдан бошлайлик. Авваламбор, чиройли кийиниб,чиройли муомала ва табассум билан умр йўлдошимизни, фарзандларимизни ишга, ўқишга эсон-омон бориб келишларини Аллоҳдан сўраб, дуо қилиб қолайлик.
Биз ота-оналар фарзандларимизни ориятли, мағрур, жасур қилиб тарбиялашимиз зарур. Бизнинг фарзандларимиз бу бизнинг келажагимиздир. Уларга яхши тарбия берсак, улар яхши хулқ эгаси бўлиб етишадилар.
Имом Ғаззолий бола тарбиясига  оид бир асарида     шундай деб ёзадилар: “Болалар тарбияси      муҳим ишлардан биридир. Бола ота ва онанинг омонатидир. Унинг қалби беғубор ва тоза гавҳарга ўхшайди.    Нимани қандоқ ўргатсанг, худди шундай қабул қилади. Истаган шаклга киритишинг мумкин. Агар       яхшилик ва тўғриликка етакласанг, шу йўлга киради. Дунё ва охиратда       ҳаловатга эриштиради. Агар ўз ҳолига ташлаб қўйсанг, бола адашади, ёмон йўлларга кириб кетади”.
Жаноби Ҳақ бир ояти каримада: “Эй, иймон келтирганлар! Ўз нафсингизни ва аҳлингизни (бола-чақангизни) ўтдан сақланг”, - деб буюради. Демак, биз ота-оналар ўз фарзандларимизни яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтаришимиз, уларга гўзал ҳулқ, ҳалоллик, поклик, тўғрилик ва орият каби гўзал фазилатларни       сингдиришимиз шарт. Лекин ана шундай        гўзал ҳулқли хотин-қизларимиз орасида юзимизни  ерга қаратаётган   ёшларимиз ҳам учраб турибди. Бундай хотин-қизларимизни кўриб, ўзимизча: “Замонавий ёшлар”, - деб тасалли берамиз. Афсус, замон ўша-ўша, кун кетидан тун келяпти, қуёш ботиб, ой чиқяпти, фасллар ҳам кетма-кет ўз вақтида келяпти. Биз катталар ёшларимизга  тўғри тарбия бера олмаяпмиз. Аччиқ бўлса ҳам бу  –  ҳақиқат.
Бутун дунё шоирлари    шарқ аёлларини   афсонавий пари тарзида тасаввур этиб, уларга тасаннолар айтиб, ғазаллар тўқишган. Шарқ аёллари, ўзбек аёл-қизлари  бундай тасаввурга ўзларининг иболари, ор-номус, иззат-нафслари ва ҳаёлари билан   сазовор бўлганлар. Ибо, ҳаё, ор-номус бу – аёл учун буюк фазилатдир! Аёл киши        ўз ор-номусини, ҳаёсини сақладими, демак у – оиласини, миллатини шаънини ҳимоя қилибди! Эркаклардан уялиб, ўз қадди-қоматини яширдими, демак у аёл ўз қадр-қимматини азиз қилибди.
Ҳозирги кунда аксарият қиз-жувонлар оммавий маданият таъсирига гирифтор бўлиб, оврўпоча кийинишни одат, “мода” қилиб олганлар. Елкаси очиқ кўйлак, калта юбка ёки тор шим кийиб, қоринларини очиб, киндикларини кўрсатиб юришади. Ахир, бу – уят-ку! Бундай кийинишдан на андиша, на ор қилишади.   
Жаноб Расулуллоҳ (с.а.в): “Аёлларнинг либосини кийган эркаклар ёки эркак либосини кийган аёл Аллоҳнинг раҳматидан     йироқ бўлсин”, - деб дуоибад қилганлар. Модага эргашиб, ўзимизни   ўзбеклигимизни эсимиздан чиқариб қўймаслигимиз керак. Қиз боланинг одоби унинг кийинишида, муомаласида, пардози ва юриш-туришида билинади.         Қиз боланинг қош териши, лабини қип-қизил қилиб бўяб, қовоқларини ҳар хил рангга бўяб, тор шим кийиб юриши одобдан эмас. Ахир, қиз бола билан келинни фарқи бўлиши керак-ку!
Гавҳар балчиқда ҳам     ўз қадрини йўқотмай, ялтираб туради. Мен ўзбек аёлларини ҳар доим ўз ориятларини сақлаган ҳолда, бошқа миллат аёлларидан ажралиб туриб,  ўз хулқ-одоблари, ибо-латофатлари, ор-номус, ҳаёлари ва иймонларини  сайқаллаштириб туришларини жуда-жуда ҳоҳлар эдим. Бугунги қизлар эртага бировнинг уйига келин бўлиб боради. Тўйдан олдин куёв бола келинга албатта, “келин кўйлак” олиб бериши керак. “Келин кўйлак”ларнинг нархи жуда баланд. Келин айтган кўйлакни куёв олиб бермаса, биринчи кундан ўртага совуқчилик тушади ёки тўй тўхтатилади. “Келин кўйлак”ни бир амаллаб олди ҳам дейлик, у кўйлакнинг беҳаёлигига бир назар ташланг, елка, кўкрагигача очиқ, енги йўқ. Ор-номуси бор йигит хотинини бу аҳволда барчага  кўз-кўз қилишни ҳоҳламайди. Афсуски, хотинини бегона эркакларга кўз-кўз қилишни ҳоҳловчилар ҳам кам эмас. Келин либосини ичида фатаси ҳам бўлар эди, фата билан келин ўз юзини беркитар эди. Ҳозир фата билан орқа сочини турмаклаб, унга ўрнатишади. Келинчак   тўй бошланишида бир оз юзига тутиб, кейин бемалол юзини очиб ўтираверади. Қани ҳаё? Қани иффат? Ахир  қиз болалар   ёшлигида бошларига рўмол ташлаб, “келинсалом” қилишар эди-ку! Нега катта бўлиб, бу орзу-ҳавас йўқолди?  
Тўйдан сўнг “ҳаёт”деган узун, аммо машаққатли йўл бошланади. Ана шу машаққатли йўлда  қоқилмай, сабр билан оқилона қадам ташлаб, юришга бизнинг қизларимиз тайёрмикан?

Просмотров: 565 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Май 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz