Суббота, 18.05.2024, 21:35
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июль » 11 » Синган буюм бахтсизлик белгисими?
13:56
Синган буюм бахтсизлик белгисими?

    — Ўзбек фильмларидан бирида тўй куни синган буюм бахтсизликдан нишона экани намойиш этилди. Кимнингдир эҳтиётсизлиги оқибатида синиб қолган буюмнинг тўйи бўлаётган кишилар тақдирига алоқаси борми?

Моҳина ХОЛДОРОВА, Чиноз тумани

    — Бирор нарсадан ноўрин шуб­ҳаланиш, шумланиш ёки ёмон гумонда бўлиш холис ниятли, соғлом қалбли инсон учун тўғри иш эмас. Инсон ҳар бир воқеа-ҳодиса ҳақида яхши фикрда бўлиши лозим. Шунингдек, ўзининг ёмон гумонини бошқаларга билдириб, уларнинг қалбига нотинчлик солиб қўйиш ҳам яхши амаллардан эмас.

    «Синган нарса нохушлик келтиради», деган гапга ишончли манбаларда ёки олимларнинг кузатув-тажрибаларида ҳеч қандай асос келтирилмаган. Бу фақат халқ орасида ўйлаб топилган уйдирма ва беҳуда гаплардан биридир. Уни рост деб қабул қилиш, ишониш, бошқаларни ҳам ишонтириш мақсадида тарғиб қилиш ақлли киши учун номуносиб иш саналади.

    Асоссиз уйдирма гапларни кўтариб юриб, тўй хурсандчилигидаги одамлар кўнглига ғулғула солиш ўрнига тўй эгаларини яхши кунлари билан муборакбод этиш, имкони бўлса, уларга моддий ва маънавий жиҳатдан кўмаклашиш лозим. Бу ўзаро меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамлайди.

Шуҳрат ҒОЙИМОВ,

исломшунос

Просмотров: 533 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz