Воскресенье, 19.05.2024, 01:52
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июль » 11 » Сизга нима бўлди, одамлар?!
14:16
Сизга нима бўлди, одамлар?!

Сизга нима бўлди, одамлар?!

19.06.2015

Улар шундоқ ён қўшни эди. Болаликдан бирга ўсган, гарчи ёшларида икки-уч йил фарқ бўлса-да, бир-бирларини яхши тушунарди. Балоғат ёшига етгач, ҳаёт уларнинг тақдир йўлларини бирлаштирди. Ёшларнинг наздида оила, рўзғор, фарзандлар, инсон ҳаётининг унутилмас лаҳзалари бўлган ёшлик сурури каби буюк ва муқаддас неъматларнинг оғир синовлари ҳам бор эди. Улар ана шу синовларга дош беришолмади. Ҳатто, не-не орзу-умидлар билан дунёга келтирган фарзанди ҳам бу риштани сақлаб қололмади.

Рўзғор ташвишларини кўтарол­маган йигит аламини аёлидан олиш учун муштига зўр берди, хўрликлардан сабри тугаган жувон эса тилига. Қўшни қудалар ҳов­лиси ўртасидаги пахса девордан очилган дарчага қайтадан ғишт теришди. Онасида қолган ўғил фар­­занд эса ота ҳовлисига ўтиб турар­ди. Шундай кунларнинг бирида бола кўчани айланиб, ота ҳовли­сига кирди. Туш вақти бўли­ши­га қарамай, Ботир (боланинг отаси) болта билан хомғиштни йўниб ўтирганди. Бола отасига нимадир деди, у эса жаҳл билан қўлини пахса қилиб ба­қирди. Бола йиғла­ди, энди ортига бурилиб кетмоқчи бўлганди, важо­ҳат билан кириб келган Холида­нинг оғзи ҳақорат қозонига айлан­ди. Ичкилик таъси­р­идан бутунлай ихтиёрини йўқот­ган Ботир шахд билан турди-ю, собиқ хотинининг бўйнини мўл­жал­лаб, болтани зарб билан сер­мади. Бу даҳшатли во­қеа шундоқ боланинг кўз ўнгида рўй берди. Ваҳшийликнинг бу кўринишини ҳар ким ўзича таҳлил қилса-да, ҳеч ким унинг туб илдиз­игача бориш­ни истамади. Нима учун, ким айб­дор, бунга йўл қўй­маслик мумкин­ми­ди, деган савол­лар очиқ қола­вер­ди. Жувон фоний дунёни тарк этди, қотил эса пан­жа­ра ортига йўл ол­ди. Шу билан бу фожиа оддий бир воқеа сифа­тида тезда унутилди.

Бугун эса ака-ука, ота бола билан ҳеч кимга вафо қилмайдиган бой­лигу мерос ёки ўзи билан ҳеч қа­чон олиб юролмайдиган бир қарич уват устида ёқа бўғишса, калон­димоғлик қилиб, бир ножўя сўз-ла ўзгаларнинг қалбини яра­ласа, унинг ҳам жазоси бор.

Бир куни яқин танишларимдан бири билан учрашиб қолдим. У не­гадир тажанг, қандайдир кўнгил­сиз воқеа рўй бергану ҳамон таъ­сиридан қутулолмай, асабийла­шиб турарди. Ҳозиргина кўз ўнги­да содир бўлган воқеадан анча из­тиробга тушганини айтиб берди.

Шаҳар марказий истироҳат боғи. Соат миллари кечки ўнларга яқин­лашиб қолган бўлса-да, боғ ҳамон гав­жум эди. Жамоат тартибини сақ­лашга масъул бўлган ички иш­лар ходимларидан уч-тўрт нафари ҳар ер-ҳар ерда тўпланиб турган­ларга вақт кеч бўлганини, энди боғ ёпи­лишини тушунтириб боришар­ди. Шу пайт аттракцион ўйинлар олди­да турган "Ласетти"дан бир тўп ёш-яланг (жудаям ёш эмасди, балоғат ёшидаги йигит-қизлар) тушиб, аттракцион ўриндиқларига ўтиришди. Икки-уч айланганча ми­лиция ходимлари кутиб туришди. 

— Укалар, энди вақт бўлди, уй-уйларингга тарқалинглар, эртага бемалол яна мириқиб ҳордиқ чиқа­расизлар, — дея ётиғи билан ту­шунтиришди аттракцион тўхтагач.

— Ҳов, сен кимга гапираяпсан, биз дам олгани келганмиз, хала­қит бермай сурингларчи, — лаби­нинг бир четига сигарет қистириб олган йигит дағдаға қилди.

— Тушунинглар, белгиланган тар­тиб бор, биз шунга риоя қила­миз, сизлар ҳам бўйсунишларинг керак.

— Ҳе сенга форма кийдирганни...

Очиқдан-очиқ ҳақоратга ўтган ғўла йигит милиционерлардан би­ри­нинг формасига қўл чўзди.

Қаёқдандир пайдо бўлган уч-тўрт нафар ўрта ёшдаги хотин-халаж бу тортишувга аралашиб, ички иш­лар ходимларини бепарда сўзлар билан ҳақорат қилишга ту­шиб кетдилар. Қўшимча куч чақи­рилди. Аёллардан бири кимгадир қўнғироқ қилди. Жанжалкашлар беписандлик билан машиналарига ўтирганча, боғни тарк этишди. Бизнинг тинч яшашимиз, фар­зандларимиз, оиламиз бағрида хотиржам бўлишимиз учун кунлар­ни тунларга улаб, ҳаловатидан ке­чиб, зарур бўлса, ҳаётини га­ровга қўйиб қўриқлаётган қалқонлари­мизга бўлган бундай муомала, муносабатдан изтиробга тушасан киши. Аминманки, орган ходимла­рига нисбатан ҳурматсизлик қил­ган бу ёшлар, оқ-қоранинг фарқига бориб қолган аёллар оддий одам­ларни хасчалик ҳам тан олишмай­ди. Бундай оилада, му­ҳит­да тарбия топаётган фарзанд­лардан нима кутиш мумкин? Бу масалани асаб­ларни бузмай, кес­кинликка бор­май, хушмуомалалик билан ҳал этса бўладику! Жамоат тартибини сақ­лаш қоидаларига риоя қилишга барчамиз тенг дахл­дормиз.

Калондимоғлик, менсимаслик, ай­римларга паст назар билан қа­раш каби чин инсонга хос бўлма­ган иллатлар кўп ҳолларда энди ўсиб келаётган фарзандлар тар­бия­сига катта салбий таъсир кўр­сатади.

Яқинда аянчли бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. 12-13 ёшлардаги мак­таб ўқувчисининг ҳайратланиб айтган сўзларидан очиғи, хи­жо­латга тушиб қолдим.

Катта кўча. Машиналарнинг ти­нимсиз қатнаб туриши пиёдалар учун бироз ноқулайлик туғдирса-да, белгиланган ўтиш йўлагида эҳтиёткорлик талаб қилинади. Чунки, айрим машиналар, айниқса, сариқ рангли таксилар жуда шо­шил­ганларидан пиёдалар йўлаги­га унчалик эътибор қаратишмасди. Қўлида сумкаси билан пиёдалар оқимига қўшилиб кетган мактаб ўқувчиси бемалол йўлакдан ўта бошлади. Шу пайт "Матиз"нинг илкис тормоз бергани ва чийил­лаган овози пиёдаларни ҳушига келтирди. Қўрққанидан ўзини ба­тамом йўқотиб қўйган ўқувчи қиз­ни уч-тўрт киши йўл четига олиб чиқди. Кимдир сув тутди, "Матиз" эгаси эса болани туртиб юборма­ганига ишонч ҳосил қилгач, яна машинасини елдириб кетди. Ҳатто нима бўлгани билан қизиқ­мадиям. Ҳушига келган жабрла­нув­чи ўта самимият, соддалик би­лан ҳайрат­га тушганча, томошата­лабларни ҳам чуқур ўйга толдира­диган шун­дай сўзларни айтди:

— Устозларимиз мактабда ҳар куни "кўчада юрганда эҳтиёт бўлинглар. Йўл қоидаларига ҳар доим амал қилинглар, свето­фор­нинг яшил чироғи сизларники, фақат шуниси ёнганда йўлни ке­сиб ўтинглар, пиёдалар йўлагидан ўтинг, бу жойлар оқ ранг билан бел­гилаб қўйилган, шуларга амал қилсаларинг, ҳеч қачон йўл-транс­порт ҳодисасига дуч келмайсиз­лар, бу қоидаларга ҳайдовчилар ҳам бўйсунишади", деб уқтири­шар­­ди. Мана, белгиланган жойдан ўт­саям машина уриб кетиши мум­кин экан-да. Ё йўл қоидалари шоф­ёр­ларга тегишли эмасмикан-а?

Мактабда обдан қулоғига қуйил­ган тартиб-қоидаларнинг кўчада аксига дуч келган мактаб ўқувчи­сининг саволига нима деб жавоб бериш мумкин? 

Эсимда, ҳали бола эдик, шундай бўлса-да, айрим воқеалар хоти­рамда бир умрга муҳрланиб қол­ган. У пайтлар шифер қилинмаган пастак уйлар лойсувоқ қилинарди. Ҳар йили кузнинг биринчи ойи қишлоқда лой ҳашар бўларди. Ўттиз-қирқ уйнинг томида фақат Ниёз бобо андава тортарди. У киши келмагунча, ҳеч ким иш бош­ла­масди. Чунки Ниёз бобо томнинг обдовини яхши оларди, сув тўпла­ниб қолмасди, ҳар қандай ёғин-сочинли кунлардаям томдан чакка ўтмасди. Энг муҳими, ишнинг кў­зи­ни биладиган, ҳунарли,ғилоф­лик қилмайдиган ҳалол инсонларга нисбатан ҳурмат-эътибор кучли эди. Ўн-ўн беш кун давом этадиган ҳашарда бутун қишлоқ аҳли қат­нашарди. Атайлаб ҳашарга айтил­масди, ўзлари навбати билан сувоқ қилиб кетаверишарди. Қиш­лоққа бир меҳмон келса, бир ҳаф­та, ўн кунлаб ижозат берилмасди, ҳамма хона­дон таклиф қиларди.

Бугун-чи, данғиллама ҳовли-ю, қўша-қўша машинаси борлар ўз жигарларидан кўнгил сўрашга ярамай қолаяпти. Йиллар давоми­да ўсал ётган отанинг икки кўзи йўлда, фарзанд эса тижоратдан бўшамайди. Долларнинг бозор нархини ҳар соатда сўраб туришга вақт топади-ю, ҳамон фарзандига мартаба тилаб, қўллари дуода бўл­ган онаси эсига келмайди.  

Тўғри, даврнинг шиддатли оқи­ми ҳар биримизни ўзига бўйсун­диради. Хоҳлаймизми-йўқми, оқим бўйлаб сузамиз. Лекин қон-қонимизга сингдирилган, қалби­миз­га муҳрланган, миллатимиз, халқимизга хос бўлган фазилат­лар, муқаддас туйғулар соҳилда қолаётгани йўқ-ку. Ахир, қалбимиз ҳам ўзимиз билан бирга-ку.

Сизга нима бўлди, одамлар?!

Исроил ХОЛБОЕВ,

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист.
Просмотров: 583 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz