Воскресенье, 19.05.2024, 10:01
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Апрель » 18 » ТИЛЛО ОСТОНАСИГА КЕЧИКИБ КЕЛГАН КЕЛИН
22:11
ТИЛЛО ОСТОНАСИГА КЕЧИКИБ КЕЛГАН КЕЛИН

      ТИЛЛО ОСТОНАСИГА КЕЧИКИБ КЕЛГАН КЕЛИН


  Совчиликка борган онасининг ҳафсаласи пир бўлиб қайтганди ўша куни. Марям опанинг ҳолини кўрган Зоҳиднинг кўнглидан «Беришмабди» деган ўй ўтди. Марям опа кун иссиқлигидан оғзи қуруқшаб «Бир пиёла чой бер» дея ёқаси бўғиқ кўйлагининг бир-иккита тугмасини бўшатди. Қизи Шарифа чой келтирди.
—Нима бўлди, ойи? Йўқ дейишдими? — сўради Зоҳид ҳовлиқиб.
—Онанг ўламан деса, сен уйланаман, дейсан-а? Нафасимни ростлаб олай, ҳаммасини айтиб бераман, — деди . Марям опа чойдан босиб-босиб ичаркан.
—Хуллас, улар йўқ дейишмади, лекин ичкуёв бўлишинг эвазига қизини берар-
миш.
 —Ичкуёв?! Йўғ-э, нималар деяпсиз?
—Мен ҳам уларга худди сен айтган гапни айтдим.
—Мен айтган гапни? Нима дедингиз ўзи?
—«Болам ичкуёв бўлишга рози бўлмайди. Майли, зоримиз бор, зўримиз йўқ. Бошқа келин топармиз», дедим.
Онасининг гапини эшитиб, Зоҳиднинг ранг-қути ўчди.
—Нималар қилиб кўйдингиз?! Мен ҳали ҳеч нарса демадим-ку, ойи. Олдин улар билан яхшилаб гаплашиш керак. Балки, фикрларидан қайтиб қолишар.
—Неча марталаб сўрадим. Жуда ўжар одамлар экан ўзиям. Ўла қопса, унашмайди. Мен ҳам «Ундай бўлса, қизларинг бошларингдан қолсин», дедим. Ажаб қилибманми?
—Ажаб қилиш ҳам ranми?! Ўлдирибсиз биратўла! 
Зоҳид тарвузи қўлтиғидан тушган одамдек ўрнидан турди.
—Тўхта, ҳазиллашдим. Шундай деб, аҳмоқманми мен? «Маслаҳатлашиб  кўрайлик, яна келамиз», дедим.
—Ҳазиллашаётга-нингизни билардим, фақат яна борганингизда нима дейишаркин, деб ўйлаяпман.
—Агар бу гал ҳам йўқ дейишса, ҳозирги гапларимни, албатта, айтаман.
  Иккинчи сафар ҳам қиз томондагилар яна шу гапни қайтаришди. «Ичкуёв бўлмаса, бермаймиз қизимизни» дейишибди. Биттаю битта фарзандлари ўзлари билан бирга яшашини исташармиш.
— Хуллас, ўша қиздан кўнглингни уз, — деди отаси салмоқлаб. — Ичкуёв бўлиб ҳали ҳеч ким барака топмаган. Қолаверса, сени бировнинг уйига ичкуёв қиламиз, деб ўстирмаганмиз. Ичкуёв — ит-куёв дегани. Келин — уйингга карнай-сурнайлар билан келиб, туб отиб, палак ёзиши билан келин. Бошқа қиз куриб кетгани йўқ, уйланаман десанг.
Зоҳид Раҳим аканинг савлатидан, қолаверса, чўрткесарлик билан айтган гапидан чўчиб, ҳеч нарса деёлмади. Отаси кетганидан сўнг эса онасига ёрилди:
— Ойи, — дея ran бошлади чайналиб, — Барноларникига дадамга билдирмай, яна бир марта бориб келинг, илтимос. Ҳеч кимга айтмасдан. Тўғри, қизлар кўп, лекин Барнога ўхшагани йўқ. Ҳозир ўйлаб ўтираверсам, уни бошқаси илиб кетади. Оғзимни очиб қолавераман. Кейин кўнглимга ўтирмагани билан бир умр қийналиб яшайманми?
Ўғлининг куюнаётганини кўриб, Марям опа қош учирди:
— Бу қиз тушмагур роса жигарингдан урган экан-ку. Нега уйидагиларининг шу дарди борлигини аввапроқ айтмаганди? Бошингни айлантиришга айлантириб, энди нозланишини қара буларнинг.
—Барно ҳам яқинда билибди,—деди Зоҳид кўзларини  ола -кула қилиб , ёлғон гапираётганини сездирмаслик учун.
  Аммо улар энди учраша бошлаган пайтларидаёқ қиз бу гапни айтганди. Зоҳид эса ўзига ишониб, эътибор бермаганди.
— Ўзиям ҳозир шошиб қолган.
Марям опа, аслида, ўша уйга қайтиб совчиликка бормоқчи эмасди. Ахир қишлоғидаги манаман деган қизга совчиликка борса ҳам, эшикдан қайтармайди. Қайтанга шундай хонадондан қизларини сўраб келгани учун бошпари кўкка етади. Ҳаммасига ўғлининг инжиқлиги сабаб. «Ўлдим-куйдим, фақат шунга уйланаман», демаганда эди, ўша қизникига бориб ҳам ўтирмасди. Аммо она-да, боласининг кўнглига қарамаса, иложи йўқ, ичи ачийди.
  — Яна     бориб, улардан аввалги гапни эшитиб қайтсам, менинг юзим шувут бўлади, сеники эмас.Тушунсанг бўларди.
—Биламан, ойи, биламан Лекин мени тушунишга ҳаракат қилинг. Уни яхши кўрсам нима  қилай?
—Бўлди-бўлди, кўп аврама мени. Аслида ўша қиз менга сираям ёққани йўк. Фақат болам бўлганинг учун хўп  деяпман.
  Йўқ демаганидан хурсанд бўлган йигит онасини қучоқлаб. ўпиб қўйди. Аммо кейинги сафар ҳам Барнонинг уйидагилар айтганидан қайтишмади..
   Бу хабарни эшитган йигитнинг дунёси қоронғу бўлиб кетди. Барнони шу даражада қаттиқ яхши кўрардику усиз яшашни ҳатто хаёлига ҳам келтиролмасди.
—Тамом! — деди Paҳим ака масалани узил-кесил ҳал қилиб. — У уйдан кўнглингни ҳам, оёғингни ҳам уз! Бошқа истаган қизингни олиб бераман. Тушундингми?!
—Лекин, дада...
Қовоғини осилтириб ran бошлаган Зоҳидни онаси билагидан чимчиб олди, сўнг:
 —Тўғри айтасиз, дадаси. Зоҳид ҳозир тихирлик қилгани билан бироз вақт ўтиб, ҳаммасига кўникади. Ўлдим-куйдимлар ёшликда ўтиб кетадиган орзу-ҳавас-да, биласиз-ку... — деди.
—Сен жим бўл! Унинг ўзи гапирсин. Қароримдан кўнгли тўлмаяпти, шекилли. Ичингдагини айт, ўғлим.
Зоҳид ерга қараб, дудуқлана-дудуқлана ran бошлади:
—Фақат жаҳлингиз чиқмасин, дада. Агар ҳозир айтмасам, кейин кеч бўлиши мумкин
Мен Барнодан бошқасига кўникишимга кўзим етмайди.
—Лекин ота-онаси рози бўлишмаяпти-ку!
—Биламан, дада, биламан. Уларниям тушуниш керак. Бор-йўқлари — шу қизлари.
—Бу билан «Ичкуёв бўлавераман» демоқчимисан?
—Бир умрга эмас, бошида кўниб тураман. Аммо кейин уларга ҳаммасини тушунтириб, Барно билан уйга қайтамиз.
Зоҳиднинг қароридан Раҳим аканинг жаҳли чиқди, бироқ билдирмади:
—Каллангга келган фикр ҳозир ўзингга жўяли туюляпти. Вақти келса, хато қилганингни тушунасан. Фақаткеч бўлмасайди, деб қўрқаман.

Раҳим аканинг ҳали айтадиган гаплари кўп эди, лекин фарзандини аяди. «Менинг айбим билан бахтсиз яшагандан кўра, ўзи истаганини қилсин» деди.

* * *

«Отам айтган ўша вақг келганини энди тушуняпман, — дея ўйлади Зоҳид темир дарвоза олдида уни очишларини кутиб тураркан. — Барибир, ғўрлигимга борганманда. Мендан кўра кўпроқ нарсани билиши, ҳаётни яхшироқ тушунишини тан олмагандим. Кеч бўлга-
нида энди англаяпман...»
Зоҳиднинг дарвозани тақиллатганига ҳам ўн дақиқадан ошди. Ҳамон уйдагилардан дарак йўқ. Тун ярмидан оққан. Бўкиб ичганди, кайфи ҳам тарқаб кетди. Боши лўқиллаб оғриганидан сигарета тутатди. Аммо, қани энди, оғриқ босилса. Учинчи сигаретани тугатганидан кейингина дарвоза очилиб, уйқуси ўчмаган қайнонасининг юзи кўринди.
— Ярим кечагача қаерларда санғиб юрибсиз, куёв? Уйингиз борлиги эсингиздами, ишқилиб? Тағин ичганингизга ўлайми? Оёкда туролмай гандираклайсиз, уялмайсизми?
Ҳар кунги машмаша яна бошлангани учун Зоҳид эътибор бермай, индамай ичкарига кирди:
—Нима дединг, демайди-я, безбет!
Орқасидан тўнғиллаб қолган қайнонасининг охирги гапи ўлганнинг устига тепган бўлди, Зоҳид жойида таққа тўхтади-да, шахт билан ортига қайтди. Аслида, нима қилишини ўзи ҳам билмас, бироқ шу тобда нимадир қилиши шарт эди. Ахир бунга чидаб бўладими? Зоҳид қўлларини мушт қилиб тугди-да, кўтаришга журъати етмади. Яна индамай йўлида давом этди. Барно эрининг хонага кирганини ҳам сезмади. Ўлардай чарчаган Зоҳид эса ўзини мажолсиз тўшакка ташлади.
Кечагиси ҳолва бўлган экан. Ҳақиқий бош оғриғи эрталаб бошланди. Қайнонасининг гапи етмагадек, Барнонинг ҳам чакаги ланг очилди.
—Кундан-кунга одамгарчиликдан чиқиб кетяпсиз. Доим ичиб келганингиз нимаси? Ота-онамдан ҳам уялмайсиз-а? Қилғиликни қилган сиз, уялганимдан мен ерга кирай дейман.
Хотинининг кейинги гаплари Зоҳиднинг қулоғига киргани йўқ. «Барно илгариям шунақамиди ёки ўзгариб қолганми? — дея ўйлай бошлади. — Йўқ, аввал бошқача, энди учраша бошлаган вақтларимиз-да содда, самимий, беғубор эди. Кўзимга тик қараб гапирмасди, уяларди. Шу фазилатлари учун севардим, ҳурмат қилардим уни. Йўқ, одамнинг ўзгариши қийин. Киши феъл-атвори билан туғилади.Севги кўзимни кўр қилиб қўйган экан-да...
    Раҳим ака ўғлидан норози бўлгани учун тўй куни ҳам чиройи очилмади, сиртида сохта кулса-да, ичида қувонмаётгани сезилиб турарди. Ахир уйимга келин тушираман деган одамга ўғлини бошқа уйга, ўзгалар даврасига, бошқача муҳитга юбориш алам қилмайдими?! Зоҳид билан Барно турмуш қуришгач, бошида ҳаммаси яхшидай эди. Ахир Зоҳид севган қизига уйланди. Унга бундан ортиқ яна нима керак? Аммо турмушларининг тўкис, шодликларининг бутун бўлишига нимадир етишмасди. Барно хурсанд, ўз уйида гул-гул очилиб юрарди. Азалий ва абадий мавзу қайнона-келин жанжали йўқ. Зоҳид бир неча марта «Энди уйга қайтамиз, сизларникида ичкуёв бўлиб яшашни истамайман», деб қайнона-қайнотасига айтишга уриниб кўрди. Бироқ доим нимадир халал берарди. Барнога «Ота-онангга сен айт», деса, хотинининг ўзи унамайди. Уни рози қилишга кўзи етмагач, болали бўпишларини кутди. Аммо йигит чучварани хом санаган экан.
Унинг хаёли бутунлай бошқа жойда эканлигини сезган Барно шу пайт овозини баландлатди:
— Сизга нима етиш-маяпти ўзи?! Уй-жой тайёр, ҳамма нарса муҳайё! Шунгаям ношукурлик қиласиз-а?! Шунчалик ичгингиз келса, уйга келиб ичинг! Кўчада ўзингизни, дадамни шарманда қилиб, нима қиласиз?! Ҳар қалай, фалончининг куёви деган номингиз бор! Оиламизнинг обрўсини ўйласангиз бўлади-ку!
Зоҳид ортиқ чидаб туролмади:
—Оиланггаям, унинг обрўсигаям минг лаънат! Энди одамлар эшитаркан, қайнотамга ёмон ran тегиб қоларкан деб, ўз уйимда ҳам хоҳлаган ишимни қилолмайманми?! Эркак бўлиб ўрним бўлмаса, бунақа оила, обрўнинг кимга кераги бор?!
—Вой-вой, ўз уйим дейсизми?! Бу иморатларни ким қурганини, ҳовли кимнинг номида эканини эсингиздан чиқариб кўйганга...
Шу пайт Барно юзига келиб тушган тар-саки зарбидан карахт бўлиб қолди.
—Ҳали уйингни миннат қиляпсанми?! Кетамиз, деган пайтим «Ота-онам ёлғиз, менсиз қийналиб қолишади», деб ўзинг қўймагандинг-ку! Шу лаш-лушларга зориққан ерим бормиди?! Сендек нодонга уйланиш учун рози бўлганман ҳаммасига! Ўйлаб қарасам, ғирт аҳмоқ бўлган эканман!
Уларнинг жанжали-ни эшитиб, қайнона-қайнота хонага югуриб киришди. Қизининг қизариб кетган юзини ушлаганча йиғлаётганини кўрган Берди ака куёвига бақира кетди:
— Сен бола қаерда эканингни эсингдан чиқариб қўйдинг, шекилли?!
—Эслатиб қўйга-нингиз учун раҳмат! Чиқаман деганимда, ўзингиз қўймагандингиз! Энди уй-жойингизни пеш қилманг!
—Чиқармиш! Ота ҳовлингда уканг оиласи билан яшаса, сен қизимни товуқ катагига олиб чиқмоқчимидинг?!
—Сизнинг миннатингиздан ўша катак яхшироқ!
Зоҳид шунча йилдан бери биринчи марта қайнотасига ran қайтарди. Куёвининг сапчиганидан ғазабланган Берди ака эса: «Йўқол уйимдан, қайтиб қорангни кўрмай!» деб бақириб юборганини ўзи ҳам сезмай қолди.
—Кетаман, ўзимниям бу ерда қолишга тоқатим йўқ. Қизингизни яхши кўрганим учун келганман бир вақтлар. Ўшанда аҳмоқ бўлган эканман.—Зоҳид шундай деди-ю, шахт билан уй-дан чиқиб кетди.У қаерга боришни билмаса-да, лекин кўнгли хотиржам эди. То қош қорайгунча кўча айланди. Сўнгра ота ҳовлисига борди. Янглишгани айтиб, отасидан кечирим сўради.
—Бўлди, ўтган ишдан афсусланма, — деди сапмоқлаб Раҳим ака. — Бу ёғига нима қилмоқчисан, шундан гапир?
—Менга атаб олинган ерга уй-жой қураман.
—Келин, бола-лар-чи?
—Мен Барнони деб сизларга қарши чиқиб, ичкуёв бўлгандим. Энди навбат уники. Агар ҳалиям мени деса,оиламизни сақлаб қолишни истаса, ўзи қайтсин. Ортидан бормайман. Келса, яна илгаригидай яшайверамиз, келмаса, пешонамдан кўраман...
—Тўғри ўйлабсан, болам. Сен хотинингни ўйлаб, сиқилма. Қудам жаҳл устида қизишиб кетгандир, лекин у ақлли ва мулоҳазали одам. Қизининг гулдай оиласи бузилишига йўл қўймайди деб ўйлайман. Кўрасан, Барнони ўзлари олиб келишади. Фақат бироз вақг керак.
  Бу гал отасининг фикри уники билан бир жойдан чиққанидан Зоҳид хурсанд бўлиб кетди. Ич-ичидан эзилаётган бўлса-да, тўғри қарор қабул қилганига ишончи комил эди.
Орадан олти ой ўтгач, Барно икки боласини етаклаганча қайнотасининг дарвозасидан бош суқди.
                                                                      

 

Просмотров: 531 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz