Суббота, 18.05.2024, 22:25
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Август » 24 » ТУРКЛАРДАН ИБРАТ ОЛИНГ!
20:17
ТУРКЛАРДАН ИБРАТ ОЛИНГ!

   "МАКТАБГА ЙЎЛ" АКЦИЯСИ БОШЛАНДИ
   Тўлебий туманида бу тадбирни биринчи бўлиб туман турк этномаданият маркази бошлаб берди.Икки ой муқаддам марказ раиси Мухтазим Таировнинг ташаббуси билан муҳтож оилаларга, ногиронлар ва ёлғиз кишиларга ёрдам бериш мақсадида туманда маблағ йиғишга қарор қабул қилинган эди.Етарли маблағ тўпланиб, ниҳоят, тадбир Ленгер шаҳридаги "Шанирақ" тўйхонасида бошланди.Унда туман турк этномаданият маркази раҳбарларидан ташқари туман фаоллари, туман ҳокимлиги, туман маориф бўлимидан вакиллар, шунингдек вилоят турк этномаданият марказининг бошқарув ҳайъати аъзолари ўз раҳбари Латипша Асанов бошчилигида келиб иштирок этишди.Тадбир аъзолари тўкин дастурхон атрофига таклиф этилди.
Марказ раиси М.Таиров, туман ҳокимлиги девон раҳбари Сеит Бекмурзаев, туман имоми Берик 
Калдаров, Шимкент шаҳар турк этномаданият раиси, республика "Ахиска" туркларининг бошқарув 
ҳайъати президенти Сейдулла Ибишев, туман маориф бўлими вакили Галия Сагдеева ва бошқалар 
сўзга чиқиб, тадбирнинг ниҳоят муҳимлигини таъкидлашди.,туман турк этномаданият маркази 
матбуот хизмати бошлиғи Темирхан Исаев акция "Болаларга ғамхўрлик" шиори остида ўтаётганини таъкидлади.
—Икки ойлик тайёргарлик давомида ҳомийлар,тадбиркор ва меценатлар,ўзганинг дардига бефарқ қарай олмайдиган ҳар бир оила муҳтож оилаларга баҳоли қудрат ёрдамини аямади, —деди у.1 миллион 300 минг тенге пул турк диаспорасининг муҳтож вакилларига тарқатилди.
С.Бекмурзаев тумандаги бошқа этномаданият марказларининг турк этномаданият маркази ташаббусини қўллашига ишонч билдирди.
Албатта, бундай тадбирлар вилоят миқёсида кенг қанот ёйса нур устига аъло нур бўларди.
                                                                            Б.ДЎСМАТОВА.

Просмотров: 473 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz