Суббота, 18.05.2024, 21:43
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Август » 24 » ўзбекни дунёга танитган "Пахтакор"ни ёдга олиб
21:29
ўзбекни дунёга танитган "Пахтакор"ни ёдга олиб

       САМОГА СОЧИЛГАН ЮЛДУЗЛАР

   ёхуд ўзбекни дунёга танитган "Пахтакор"ни ёдга олиб

 

  "Перший канал" Украина марказий телевидениесининг хабарига кўра   Днепропетровск

 

вилоятидаги  Днепродзержинск шаҳрида куни кеча «Пахтакор-79» деб номланган  ёдгорлик

 

мажмуаси очилди.

  11 август 1979 йил. Футбол ишқибозлари бу санани ҳеч қачон унутишмаса керак.Ўзбек футболининг

 

қалбида аламли из қолдирган бу ғам бу йил 35 га қадам қўяди... Ҳаёт ўтавераркан...Йиллар

 

чархпалак мисол айланаверади...Аммо ўзбек футбол мухлисларининг юрагидан бир парчани юлиб

 

олиб кетган бу ғам йиллардан йилларга ўтиб яшайверади...

  Ахбор Имомхўжаев, Тўлаган Исҳоқов, Биродар Абдураимов каби ўша машъум фожеанинг тирик

 

гувоҳи бўлганлар бу ғамни 35 йилдан бери ўз қалбларида сақлаб юрибдилар...35 йил...Айтишга

 

осон... Сизу биз бунинг қанчалик аламли эканини ҳеч қачон ҳис қила олмаймиз... Бундай воқеа

 

дунёдаги ҳеч қайси футбол мухлисининг, умуман ҳеч кимнинг бошига тушмасин...Воқеа айнан 

 

Днепропетровск вилоятидаги  Днепродзержинск туман Куриловка қишлоғида содир бўлган эди.Бу

 

қишлоқ аҳли  ҳам бир неча йил муқаддам собиқ  пахтакорчилар хотирасини муқаддас билиб, ҳайкал

 

қўйишди ва ҳар йили хотира турнири ўтказиб туришади.Хотира турнирида албатта  Куриловка

 

қишлоғи  (рада) кенгашинининг раиси Ольга Саенко қатнашади.

  Ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросимида Днепропетровск футбол лигаси раҳбари Виталий

 

Романов сўзга чиқиб, футбол дўстлик элчиси эканлигини қайд этди, катта тадбирга қатниши учун

 

келган ушбу республика футбол жамоатчилигини 1979 йили "самога сочилиб кетган" совет

 

футболининг ёрқин юлдузларини бир дақиқалик сукут билан хотирлашга чақирди.Машъум ҳодисага

 

оид статистик маълумот ҳам келтирилди бу учрашувда.1979 йил 11 август куни соат 13 дан 35

 

дақиқаю 38 сония ўтганда Тошкент – Гурьев – Донецк – Минск йўналиши бўйича учаётган “ТУ-134”

 

русумидаги самолёт рўпарадан Челябинск – Кишинёв йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган

 

худди ана шу русумдаги самолёт билан 8400 метр баландликда тўқнашиб кетади. Тўқнашув

 

натижасида иккала самолёт бортида бўлган жами 178 нафар йўловчи ва экипаж аъзоларининг

 

барчаси ҳалок бўлди. Уларнинг орасида ўзбек футболининг байроқдори бўлган “Пахтакор”

 

жамоасининг   17 нафар аъзолари ҳам бор эди... Уларнинг номлари бирма-бир аталди:

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий  Идгай Тазетдинов,Халқаро тоифадаги спорт устаси 

 

Владимир Федоров,ёшлар ўртасидасида Европа чемпиони  Михаил Ан,спорт усталари:       

Олим Аширов,Равил Агишев,Виктор Чуркин.Сергей Покатилов,Николай Куликов,Юрий Загуменних,

Владимир Макаров,Константин Баканов,Александр Корченов,спорт усталигига номзодлар:

Шуҳрат Эшбўтаев,Владимир Собиров,Сирожиддин Бозоров, жамоа маъмури   Мансур Толибжонов

жамоа шифокори   Владимир Чумаков...

  Куриловка қишлоғидан келган ёш футболчиларнинг чиқишлари ҳам  қалбларни жунбушга

 

келтирадиган воқеа бўлди.Улар афсонавий "Пахтакор" жамоаси хотирасига содиқ қолишга қасамёд

 

қилишди.Ундан ҳам қизиғи — бу футбол жамоасининг номи ҳам "Пахтакор" экан!

  Футбол шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаев, собиқ пахтакорчилар Биродар Абдураимов ва Тўлаган

 

Исоқовларга бу хушхабарни етказдик ва суҳбатини бошладик.Суҳбатни "ПАХТАКОР-79" дардим ва

 

қувончим" китобининг муаллифи Ахбор Имомхўжаев бошлаб берди.

  —Халқимизнинг фахри ва ғурури булган «Пахтакор»нинг номи хам «Торино» Италия (1949 йил),

 

«Манчестр Юнайтед» Англия (1958), «Грин-Крое» Чили (1961), «Стронгест» Боливия (1969),

 

«Альянс» Перу (1987), Замбия ИИ терма жамоаси (1993) жамоалари қаторидан жой олди.

Шонли «Пахтакор»имиз эндигина халқаро спорт майдонида танилаётган, унинг куч-қувватга ва

 

маҳоратга тўла ўйинчилари ўзларининг чиройли голлари билан барчанинг диққатига сазовор бўла

 

бошлаган, «Спартак» (Москва), «Динамо» (Киев), «Шахтер» (Донецк), «Динамо» (Тбилиси) каби

 

машҳур жамоаларни енгиб, кўплаб ишқибозларнинг суюкли командасиига айланган бир даврда,

 

аниқроги, 1979 йилнинг 11 август куни осмону фалакда икки хаво лайнерининг тўқнашиб кетиши

 

оқибатида ҳалокатга учради.

  Айнан ўша, ўзбек футболи учун қайғули ва аламли кун —11 август, соат 13 дан 38 дакика ўтганида

 

Тошкент — Гурьев — Донецк — Минск йўналишида 65816 рейси билан учиб бораётган хаво лайнери

 

8400 метр баландликда Челябинск — Кишинев маршрутидаги 65735 ракамли рейсдаги бошқа бир

 

самолёт билан тўқнашиб кетади. Даҳшатли ҳалокат ҳар иккала самолетдаги 178 йўловчи ҳамда

 

экипаж аъзоларини ҳаётига зомин бўлди, улар орасида шонли «Пахтакор»нинг шавкатли 17 ўғлони

 

ҳам бор эди.

  -Ақл  бовар қилмайдиган даҳшатли ҳалокатнинг сабаблари нимада бўлган экан? Бу воқеа шундай

 

кенг осмону фалакда қандай содир бўлганини шу вақтгача тассавур қила олмайман...

   -Самолётлардан бирининг экипаж командири булутлар орасидан юқорига чикиш максадида

 

диспетчердан рухсат сўрайди, диспетчер-стажёр эса унга рухсат беради. Иккала самолет 8400

 

метр баланддикда бир-бирига катта тезликда якинлашиб кела бошлайди. Шу вақт хонага кириб

 

қолган диспетчерлар бошлиғи вазиятни тезда англайди ва халокатнинг олдини олиш мақсадида

 

самолетлардан бирига янада баландроқ кўтарилишга  буйруқ беради.

  Буйруқни эса иккала самолёт учувчилари ўрнига эфирга тасодифан кириб қолган учинчи самолёт,

 

яъни ИЛ-62 ҳаво лайнери кабул қилади, диспетчер эса жавобни кимдан олганлигини текшириб ҳам

 

кўрмайди... Шундай қилиб, Украинанинг Харьков шаҳри аэропорти диспетчерлари Николай

 

Жуковский ва Владимир Сумскойларнинг қўпол ва тузатиб бўлмас  хатолари оқибатида

 

Днепродзержинск шаҳарчаси якинидаги Куриловка қишлоги устида икки «ТУ-134» самолётлари

 

тўқнашиб кетади. Натижада бошқа йўловчилар билан бир қаторда 17 нафар пахтакорчилар ҳам

 

ҳалок  бўлишади...  Сергей Покатиловнинг пахтакорчилар дарвозасини моҳирлик билан қўриқлаши,

 

Олим Аширов ва Юрий Загуменнихнинг ҳимояда метиндек мустаҳкам туришлари, Михаил Аннинг

 

майдонни аъло даражада кўра билиши, Шухрат Эшбўтаев ва Виктор Чуркиннинг бир-биридан

 

чиройли қанот ҳужумлари, Владимир Фёдоровнинг мана-ман деган ҳимоячиларини доғда қолдириб

 

кетиши, Идгай Тазитдиновнинг моҳирлик билан ўйин бошқариши, ҳар ерда ҳозиру нозирлиги, Мансур

 

Толибжоновнинг елиб-югуришлари ҳанузгача менинг ёдимда, буларни унутиб бўладими, ахир!

  -Ахбор ака, Украинада ўзбек футболининг ёрқин юлдузлари хотирасинин абадийлаштириш

 

борасидаги хайрли ишларни сунъий йўлдош орқали эфирга узатилаётган телеканаллар орқали

 

кўрдик.Ўзбекистонда бу борада бажарилаётган иўлар ҳақида тўхталсангиз...

 -Республика ҳукумати ва спорт жамоатчилигининг ташаббуси билан шонли пахтакорчилар

 

хотирасини абадийлашириш, уларнинг оилаларига моддий ва маънавий ёрдам бериш мақсадида

 

талайгина тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, Тошкентдаги Боткин қабристонида улкан хотира

 

мемориали қад кўтарди. «Пахтакор» Марказий стадионида «Хотира» ёдгорлиги бунёд этилди.

 

Наманган шахридаги Марказий стадион ёнида «Сени унутмаймиз, «Пахтакор!» деб аталувчи музей

 

боғи очилди. Тошкентнинг Ишчилар шахарчаси деб аталадиган мавзесидаги 17та кўча ҳалок бўлган

 

пахтакорчилар номи билан атала бошланди. Тошкент шахрининг  катта кўчаларидан бирига эса «17

 

Пахтакорчи» номи берилди. ..

 -Марҳум пахтакорчиларнинг тарихини эслатувчи хотира китобларини чиқариш ишлари кандай

 

кетяпти? Бу ишга ким бошчилик қилмокда?

 -Ўзбек футболининг ашаддий мухлислари бўлмиш журналист хамкасбларимиздан Эдуард Аванесов,

 

Равиль Биктагиров ва Владимир Сафаров, Алла Тазетдиноваларнинг саъй-ҳаракатлари билан

 

марҳум пахтакорчиларга бағишланган «Қанотлар хотираси» деб номланган рангли китоби чоп

 

этилди. Мана куни кеча бу китобнинг кайта ишланган янги варианти дунё юзини кўрди. «Пахтакор»

 

мураббийси Идгай Тазетдиновнинг рафиикаси, иктидорли журналист Алла Тазетдинованинг

 

ташаббуси билан  ижодий гуруҳ Днепродзержинск якинидаги Куриловка қишлоги атрофидаги аҳоли

 

билан суҳбатлашиб, ҳалокат сабабларини ўрганиш мақсадида Украинада, Белоруссияда, Москвада

 

бўлди, тўпланган материаллар асосида ҳужжатли фильм яратилди.

   Ўтган йили 70 ёшини нишонлаган футбол фахрийси."Ўзбекистон ифтихори"  унвони билан

 

тақдирланган, 1964 йили Спартак (Москва),1969—1970 йиллари донғи кетган ЦСКА таркибида тўп

 

сурган  Биродар Абдураимовнинг суҳбатини тинглаймиз.

   -«Пахтакор»чи дўстларим, биродарларим ва укаларимни ўйлаб, уларни қўмсайман... ҳаммалари

 

бирма-бир кўз ўнгимдан ўта бошлайди. Европа чемпиони, халқаро тоифадаги спорт устаси Михаил

 

Аннинг ўғли Дмитрий ҳамда жамоамизнинг энг толмас ўйинчиси Александр Корченовнинг ўғли

 

Александр республика чемпионатида «Пахтакор—79» таркибида тўп суришди. Олим Ашировнинг

 

ката ўғли Олег, Юрий Загуменнихнинг ўғли Сергей, Виктор Чуркиннинг ўғли Андрей бир неча

 

жамоаларда майдонга тушишди. Афсуски, улардан биронтаси ҳам оталари каби машҳур

 

футболчилар бўлиб етиша олмадилар. Шундай бўлса ҳам, барибир мамлакатимиз чарм тўп

 

мухлислари бу борада ўз умидларини узганлари йўқ. Владимир Собировнинг фарзанди Ўзбекистон

 

Олимпия терма жамоаси аъзоси Олег ҳозирги кунда Чимкентнинг «Ордабаси» жамоасида тўп

 

сурмоқда.Константин Бакановнинг жигарбанди республика ёшлар терма жамоаси вакили Сергей

 

Тошкентнинг «Трактор» жамоасида майдонга тушмоқда. Олим Ашировнинг кичик ўғли Улуғбек эса

 

НБУ футбол жамоаси дарвозабони сифатидаги ўйинлари билан кўпчилик ўзбекистонлик ва

 

россиялик  мутахасиссларнинг эътиборига тушмоқда. Яна бир гап, яқинда Олимжон Ашировнинг

 

ката ўғли Олег фарзандли бўлибди, унинг исмини Олим  деб қўйишибди. Энг қизиқарлиси шундаки,

 

кичик  Олимжон Ашировнинг энг яхши курган ўйинчоғи - футбол коптоги экан... Ажаб эмас, яқин

 

келажакда биз яна «Пахтакор» футбол жамоасида Олимжон Ашировни кўрсак. Илоҳим уларга

 

шавкатли ота-боболари каби элга танилиш насиб этсин.

   -Авиаҳалокатдан сўнг, «Пахтакор» жамоасини тиклашга  жуда кўп ҳаракат бўлса ҳам натижа

 

бўлмади.Нега?

   -Собиқ, советлар мамлакати Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси юзага келган вазиятни

 

ўрганиб чиқиб, «Пахтакор» жамоаси аъзолари олий лига ўйинларида уч йил мобайнида нечанчи

 

ўринларни (лигадан тушиб кетиши мумкин бўлган ўринлар назарда тутиляпти) эгаллашларидан қатъи

 

назар, олий лига таркибида қолиши лозимлиги ҳакида қарор қабул қилди. Менинг назаримда бу қарор

 

нотўғри бўлиб, жамоани ривожланишига тўсиқ бўлишини англагандим. Бу ҳақда мен ўша пайтда

 

керакли идоралар раҳбарларига бир неча бор айтганман, лекин менинг фикримни ҳеч ким

 

қўлламади.

  -Хўш, унда тикланиш даври қандай кечди?

 -Минг афсуски, республика спортига масъул бўлган рахбарлар ўша ташвишли даврларда, бизнинг

 

фикримизча, нотўғри йўл тутишди ва  собиқ  иттифоқнинг турли шаҳарларидан турли даражадаги

 

ўйинчиларни «Пахтакор» таркибига таклиф эта бошладилар. Лекин Тошкент томон отланган

 

футболчиларнинг кўпчилиги ўз жамоаларининг асосий таркибидан жой ололмай, заҳирага тушиб

 

қолган ёки ёшлари анчагина ўтиб қолган ўйинчилар эди. Шу ўринда ўз-ўзидан савол туғилади: ким ҳам

 

ўзининг асосий таркибидаги ўйинчисини бошқа жамоаларга ўтказиб юбориши мумкин?

  -Ўша даврдаги спорт мутасаддиларини фикри қандай эди?

  -Спортимиз раҳбарларининг фикрига кўра авиация халокатидан кейин хам «Пахтакор» олий

 

лиганинг манаман деган командалари билан тенг курашиши лозим эди, лекин улар жамоанинг

 

эртанги куни қандай бўлишини хаёлларига ҳам келтиришмасди. Ушбу фикрларнинг тўғри ёки нотўғри

 

эканлиги бир неча йиллардан сўнг аниқ бўлди...

  - 80- йилларнинг бошида «Пахтакор»нинг тикланиши жадал суратда бошланди, кейинчалик эса

 

бирданига тўхтади... Бунга нима сабаб булган деб ўйлайсиз?

  -Дарҳақиқат, «Пахтакор» ўша йили маррага 9-бўлиб етиб келди, кейинги йиллари 16 ва 18-ўринлар

 

эгалланди. 1982 йилда эса мавсумни кўтаринки руҳда ўтказган ҳолда фахрли 6-ўрин қўлга киритилди,

 

ўйинчилар спорт устаси унвонларига сазовор бўлдилар. Хужумчи А. Якубик «Труд» газетаси

 

совриндори бўлди. Республикамиз ташқарисидан таклиф этилган футболчилардан Н.Амриев,

 

А.Якубик, А.Петрушин, А.Журавлев, С. Юрчишин, М.Белялов ва бошқалар майдонда чиройли

 

ўйинлар кўрсатиб мухлислар эътиборини қозонишди. Эндигина жамоамиз оёққа тураётган,

 

мухлисларимиз «Пахтакор-79» яна майдонларга қайтиб келмоқда, деб ишониб ишқибозларимиз

 

аввалги йиллардагидек яна ўйингоҳлар томон ошиқаётган бир даврда четдан келган ўйинчилар

 

орасада нопок кимсалар борлиги аста-секин сезила бошланди (буларни кўпчилик футболсеварлар

 

ҳанузгача билмасалар керак). Пул бўлса Ватанини сотишга ҳам тайёр бу «футболчилар»

 

«Пахтакор» ўйинларини ҳам сота бошладилар. Қанчадан-қанча мухлислар бўлса «Туппа-тузук ўйнаб

 

турган жамоамизга нима бўлди?» деб юракларини чангаллаб қолишди. Баъзи жамоалар медалларга

 

илиниш ёки олий лигадан тушиб кетмаслик учун ҳар қандай миқдорда пора беришга тайёрлиги ҳеч

 

кимга сир эмас. Пора олиш ёки бошқача қилиб айтганда ўйин натижасини сотиш бу шундай ярамас

 

нарсаки, уни ёнингда ўйнаётган шеригинг ҳам билмаслиги мумкин. У бечора учрашувда енгилиб

 

хуноб бўлса, сотилган «ўйинчи» рақиб командасидан каттагина миқдорда «мукофот» пули олади.

 

Ҳарбийларда бундай кимсалар  отишга маҳкум этилади, футболда эса...

 - Сухбатимиз очиқчасига кетаётганлиги боис, бундай нопокликка қўл урганларни номларини айтса

 

бўладими? Наҳотки ўша даврда буларни «думини тугадиган» бир мард топилмаган бўлса?

  -«Пахтакор»да бундай «новаторлар»ларнинг етакчилари В. Нечаев (жамоамиз сардори!) ва

 

А.Соловьевлар бўлишди, уларнинг касофати туфайли  қанчадан-канча ўйинлар бой берилди.

 

«Бирники мингга, мингники туманга» деганларидек, уларнинг ярамас сафларига қўшилувчилар ҳам

 

топилди.  Афсус, надоматлар бўлсинким, бу футболчилар кетидан уларни «қўллаб-қувватловчилар»

 

ҳам  топилиб қолди. Четдан келганларнику, тушунса бўлади, улар Тошкентга бойлик орттириш учун

 

келишган (эссиз квартиралар, енгил машиналар,қимматбахо буюмлар ва қанчадан-канча пуллар).

 

Лекин  ўзимизникилар-чи? Уларга нима етишмасди? Дунёдан бевақт кетган пахтакорчи

 

дўстларимизнинг  руҳлари чирқиллаб қолмадими? Бугун мен бу мавзуни эслагим хам келмаяпти,

 

агарда қизиқувчилар  бўлса яқинда чоп этилган, Ахбор Имомхўжаев қаламига мансуб

 

«Мафтунингман футбол» китобида буларнинг жирканч қиёфаси очиб ташланган. Биласизми,

 

каминанинг сочларини ўша вокеалар бутунлай оқартирди... Агар аввалги йилларда «Пахтакор»нинг

 

олий лигага қайтиши учун бир-икки мавсум етарли бўлган бўлса, бу сафар биз юқорида кўрсатиб

 

ўтган нуқсонлар эвазига командамиз аъзоларининг яна кучлилар таркибига қўшилиши учун оз эмас,

 

кўп эмас, олти йил керак бўлди, у ҳам етмаганидек, эсингизда бўлса 1986 йилда биринчи лигадан

 

тушиб кетишига ҳам бир қадам қолди (17-ўрин). Фақатгина 1990 йилга келиб, «Пахтакор» биринчи

 

лигада иккинчи ўринни эгаллаб, яна олий лигага қайтишга эришди.

  Ойлар ўтади, йиллар ўтади. Лекин «Пахтакор»ни билган, унинг йигитлари билан суҳбат куриш

 

бахтига муяссар бўлган, пахтакорчиларнинг футбол спектаклларидан роҳатланган кишилар қалбида

 

«Пахтакор—79» бир умр яшайди ва порлайди!

  Ўша машъум рейсдан “бахтли тасодиф” туфайли қолиб кетган моҳир футболчи “ўзбек ўғли Тўлаган”

 

- Тўлаган Исоқов ҳалокатдан сўнг футбол билан хайрлашди. Бу пайтга келиб у 30 ёшда эди. Аммо

 

унинг футболдан кетишига ёши эмас, руҳий ҳолат кўпроқ таъсир ўтказди. “Стадионга ёки клуб

 

базасига келсам марҳум дўстларимнинг сиймоси кўз ўнгимдан кетмасди, - дея эслайди Тўлаган

 

Исоқовнинг ўзи. – Барча жамоадошларим гўёки атрофимда юргандек кўзимга кўринаверишади.

 

Охири бу ҳолатга чидай олмадим. Кетишга қарор қилдим... Жамоа бошқаруви ва ҳаттоки, ўша

 

пайтдаги ҳукумат раҳбарлари ҳам жамоада қолишимни сўрашди. Аммо иложим йўқ эди...”

Ким билади дейсиз, ўз дўстлари билан ҳар қандай ҳолатда – ғалаба-ю мағлубиятда ҳам бирга бўлиб

 

келган Тўлаган Исоқов ўша куни севимли жамоаси билан бирга бўлмаганидан, ҳа, ҳар қанча

 

ғайритабиий туюлмасин, ўша самолётда бирга бўлмаганидан ўзини айбдордек ҳис қилгандир...

  —Фожиа билан боғлиқ қайси воқеалар сизни кўпроқ қийнайди? —чўраймиз Т.Исоқовдан.

  —Жамоанинг ёш иқтидор эгаларидан бўлган Сирожиддин Бозоров ўша пайтлар “Пахтакор”нинг

 

ўринбосарлар таркибида тўп сурарди. Аммо ишончли ўйинлари туфайли у аста-секин асосий

 

таркибга жалб қилинаётганди. Фожеадан бир кун олдин Сирожиддин ўринбосарлар таркибида Минск

 

шаҳрига учиб кетиши керак эди. Аммо ўша куни дадаси уни кўриш учун вилоятдан пойтахтга келиб

 

қолади. Сирожиддин мураббийлар рухсати билан ўша куни дадасининг олдида қолиб, эртаси куни

 

асосий таркиб билан Минскка қараб йўл олади... Сирожиддиннинг отаси шу воқеадан кейин қандай

 

аҳволда қолганини, ўзини қанчалик айбдор ҳис қилганини тасаввур қилишга юрак чидамайди...

 

“Пахтакор”нинг истеъдодли ўйинчиларидан бири Виктор Чуркин ўша машъум сафарга отланаётган

 

пайтда онаси уни йўлдан қайтаришга ҳаракат қилади. Сабаби ўша пайтда Чуркиннинг Чимкентдаги

 

холаси қизининг никоҳ тўйига қариндошлари қаторида уларни ҳам таклиф қилганди. “Ўғлим, битта

 

учрашувга бормасанг бормабсан-да. Ахир жиянингни ҳаётида бир марта бўладиган никоҳ тўйини

 

ташлаб кетасанми? Улар хафа бўлишади-ку?!”- дейди онаси унга. Виктор бўлса шундай жавоб

 

қайтаради: “Ойи, шу пайтгача жамоа билан, ўртоқларим билан доимо бирга бўлиб келганман.

 

Бормасам бўлмайди. Қолаверса, мухлислар ҳам бу ўйинни катта қизиқиш билан кутишмоқда.

 

Холамга айтинг, мендан хафа бўлмасин...”

  Виктор Чуркиннинг биринчи мураббийи ва оилавий дўсти Виктор Плясуновнинг айтиб берган эди:

 

“Ўша фалокатдан сўнг Витянинг тобутини олиб келишиб, бувисиникига қўйиб туришди. Хонада мен,

 

унинг онаси, рафиқаси ва ўғли ғамгин ҳолатда ўтирардик...  Бирдан онаси ўрнидан туриб, тобутни

 

очмоқчи бўлди. Мен эса уни бу ишдан қайтаришга уриндим. Шунда у: “Боламнинг совуқ чеҳрасини

 

тўйиб-тўйиб кўриб қолай”, деб йиғлади. 

- Вера, тобутда ҳеч ким йўқ, тушуняпсанми?

- Нега йўқ бўларкан? Қани у? Қаёқларда қолиб кетди?

- Улар осмонда... Начора, кўникишга мажбурмиз...

  Ўтмишнинг таниқли спорт шарҳловчиси, журналист, бир сўз билан айтганда, ўзбек футболининг

 

жонкуяри бўлган  Ахбор Имомхўжаевнинг “Футбол – қувончим, дардим, фахрим” деб номланган

 

китобини ўқиганда қалбим яна яраланди.

“Шум хабардан дилим вайрон бўлиб қайтар эканман, маҳалламиз-нинг нуронийларидан бири Санжар

 

отага дуч келиб қолдим. У киши футболга ўта ишқибоз. “Пахтакор”нинг Тошкентда ўтадиган

 

ўйинларига канда қилмай боради. Мен билан қаерда учрашиб қолсалар, футбол ҳақида, “Пахтакор”

 

ҳақида саволларни ёғдириб ташлайдилар. Бу сафар ҳам гапни футболдан бошладилар. “Ахборжон,

 

ўғлим, Минск Динамочилари билан ўйин қандай бўлар экан?”

Ғалати бўлиб кетдим... Тилим айланмайди. “Бугун ўйин бўлмайди”, - дея олдим холос.

- Нега?

-Ҳалокат, отажон, ҳалокат....  – Бошқа сўз тополмадим. Отахон

ҳаммасини тушунди. Секингина “Кимлар?” деди у шалвираб.

-Ҳаммалари...

Водариғ, қариянинг киприкларидан мунчоқ-мунчоқ бўлиб тушаётган аччиқ, аламли кўз ёшларини

 

кўрдим. Ёш қалқир, у унсиз йиғларди. Бу дард эди, парча-парча бўлиб кетган умид эди бу кўз

 

ёшлари...”

  Бу китобни  5-6 марта ўқиб чиққанман. Аммо шу жойига келганда мен ҳам ўзимни тутиб

 

туролмайман. Томоғимга нимадир тиқилиб, кўз ёшларим дувиллаб тўкила бошлайди.

Мақсадлари улкан бўлган, орзулари беҳисоб бўлган, миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой олган

 

йигитлар учун йиғлайман.  Жаҳон даражасидаги футболчи бўлиб етишаётган Михаил Ан учун, ҳужум

 

қироли бўлган Владимир Федоров учун, “чимилдиқ кўрмай кетган” Сирожиддин Бозоров учун, Олим,

 

Равил, Витя, Коля, Володя – осмонга чиқиб, қайтиб тушмаган барча жамоа учун...

   —1979 йил 12 август кунини эслай оласизми?

  - Албатта.Яхшиси, бир бошдан гапириб бера қолай.«Шахтёр» жамоаси билан бўлган учрашувда

 

қаттиқ жароҳатландим.Шунга қарамай, Шундан сўнг Москванинг «Динамо» сига қарши ўйинда

 

қатнашдим. Бахтга қарши А.Новиков деган ҳимоячи худди ўша жароҳат олган жойимга иккинчи бор

 

тепди - оёғим қаттиқ лат эди.Бу ҳаётимдаги энг оғир жароҳат эди…Шу куни мағлуб бўлдик, кечқурун

 

меҳмонҳонада чидаб бўлмас оғриқни сездим. Жамоа врачи Чумаков кечаси соат бир-иккиларда

 

оғриқ жуда азоб бераётгани ва жароҳат авж олиши мумкинлигини сезиб, тез ёрдам чақирди ва мени

 

Москвадаги травматология касалхонасига олиб борди. Докторнинг фикрига кўра, оёғимда

 

гематома пайдо бўлиб, қон бир жойда жамланиб, яхши юришмагани сабабли оғриқ кучайган. Менга

 

яқин орада майдонга тушолмаслигим ва жиддий муолажа олишим кераклигини уқтиришди. 1979 йил 9

 

август куни Москвага учдим. Етиб боргач, биринчи навбатда, бизга устозлик қилган, «Пахтакор-79»

 

«архитектори», бўлган буюк мураббий Вячеслав Дмитриевич Соловьёвнинг хонадонига бордим.

 

Анча вақт гаплашиб ўтирдик, Тошкент, миллий урф-одатларимиз ва айниқса, Соловьёв тарбиялаган

 

йигитларни эсладик. Агар у дардга чалинмаганида, ҳеч шубҳасизки, «Пахтакор»ни чемпион қиларди.

 

Соловьёв кўплаб донгдор жамоаларда ишлаган, аммо «Пахтакор»га меҳри ва эътибори юқори эди.

   Москвада профессор Зоя Сергеевна Миронова деган Ортопедия институтининг катта

 

мутахассисига кўринишим керак эди. 1979 йил 10 август: Эрталаб рентген-плёнкалари ва ташхис

 

натижаларини олиб Зоя Сергеевна ҳузурига бордим. У барча ҳужжатларимни бирма-бир кўздан

 

кечириб, оёғимни диққат билан текширди ва Тошкентдаги шифокорларнинг муолажалари туфайли

 

оёғим анча яхши бўлиб қолганини айтди.Клиникадан чиқиб, Соловьёвнинг ишхонасига бориб, нима

 

қилишни ўйладик. Фурсат топиб Тошкентга телефон қилдим. Ўзбекистон спорт қўмитаси раиси

 

Мирзаолим ака Иброҳимов билан гаплашдим. Кейин катта мураббийимиз Олег Базилевич билан

 

ҳам… Улар жароҳатим битаётганини эшитиб хурсанд бўлишди ва тезда Тошкентга қайтишимни,

 

«пахтакорчилар» билан 11 август куни Минскка учиб кетишим кераклигини айтишди. Улар ҳали

 

ҳассага таяниб юраётганимни билишмасди. Минскдаги ўйиндан сўнг Базилевичнинг эски дўсти -

 

машҳур врач Eлизаровга жароҳатимни кўрсатиш ниятлари борлигини ҳам айтишди. Бу ишларнинг

 

ҳаммаси фожиадан бир кун олдин рўй берганди. Бор гапни Соловьёвга айтдим, у бироз ўйланиб,

 

ўйинга киришиб кетишим учун камида 2 ой кераклигини таъкидлади. Шошилмай жароҳатни охиригача

 

даволашим, кейин амалий машқларга киришишим ва ўз устимда ишлашим кераклигини маслаҳат

 

берди. Бу пайтда уйида яшашим мумкинлигини айтди.

  Аввалига иккиландим, кейин устознинг гапларига кириб шундай иш тутдим. «Пахтакор-79» билан

 

боғлиқ мудҳиш воқеадан сўнг билсам, Оллоҳнинг ўзи мени хатардан асраган экан…

1979 йил 11 август.Шу куни Москвада собиқ «пахтакорчилар» - Леонов, Кузмин, Патрикеев ва

 

бошқалар билан учрашишим керак эди. Биз Кузминнинг уйида йиғилишиб, эски воқеаларни эслаб,

 

суҳбатлашиб ўтиргандик, шу аснода телефон жиринглаб қолди – «Сизни сўрашяпти», деб менга

 

телефон гўшагини тутқазишди. Қулоққа тутсам, йиғламсираган аёлнинг овози эшитилди, у

 

Соловьёвнинг рафиқаси эди. «Пахтакор»нинг ҳалокати ҳақида узуқ-юлуқ сўзларни англаганимда,

 

секин-аста эсим оғаётгандек туюлди, кўз олдим қоронғулашди, тик туролмай стулга йиқила ёздим...

 

Тилимга бир сўз келмай ўртоқларимга мудҳиш хабарни айтишга куч топа олмасдим. Ҳамма мени

 

ҳолатимни кўриб қўрқиб кетди... Соловьёвнинг гапиришга мадори қолмай карахт ҳолатда бўлиб,

 

шунинг учун унинг рафиқаси телефон қилган экан.

  Ҳаммамиз тезда Соловьёвнинг уйига етиб бордик. Бизни кутиб турган экан. Ҳар биримизни

 

қучоқлаб, ҳўнграб йиғлаб кўришди, биз ҳам йиғладик. Шунча эркакни йиғлагани ғалати бўлар экан.

 

Лекин Тошкентда бундан-да даҳшатли манзаралар кутиб турганини ҳали билмасдим... Кейин

 

Соловьёвдан Тошкентга тезда чипта топиб беришини сўрадим. У иккита чипта олгани ва касаллигига

 

қарамай, мен билан бирга учишини айтди.

Эрта тонг, соат 5:00да Тошкентга етиб келдик. Такси билан тезда футбол федерациясига бордик.

 

Федерация биносига кирсак, одам лиқ тўла... Кимлар ҳалок бўлишгани ҳақида сўраганимда, ҳали ҳеч

 

нарса маълум эмаслигини айтишди. Кун ёриша борган сари бутун Тошкент мотамга ўрала

 

бошлагандек туюлди, ҳамма ерда битта гап - бутун жамоа ҳалок бўлибди... Аммо собиқ марказнинг

 

буйруғига биноан, бу фожиа ҳақида на Москва ва на Тошкент ҳеч қандай ахборот берди. Лекин

 

ўзбек футболи мухлислари бу ҳақда АҚШнинг «Озодлик» радиоси тарқатган баённомадан билиб

 

қолишди.

  1979 йил 12 август.Ўзбекистон спорт қўмитасига бордик. У ерда Мирзаолим ака Иброҳимов кутиб

 

олдилар ва кўп ўтмай бизни Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги раҳбари Шароф Рашидов ҳузурига олиб

 

боришди. Биласизми, ўшанда Шароф Рашидов бизни кўзда ёш билан қарши олдилар. Ҳассага

 

таянган ҳолда у кишига яқинлашдим, Шароф ака мени бағрларига босиб, «Болам, сени

 

Парвардигорнинг ўзи сақлаб қолди, лекин йигитларимиз жуда ёш кетишди, эссиз, эссиз, энди нима

 

қиламиз?»,-деган сўзлари ҳамон қулоғим остида чалиниб турибди.

  —Марҳум дўстларингиз ҳалокатни сезишганмикан?

  —Бир воқеани айтиб бераман, хулосани ўзингиз чиқарасиз.Мансур ака ҳақида гапириб берай, у

 

кишининг олийжаноблиги, футболчиларга ғамхўрлиги ва бошқа одамийлик хислатларини чуқур ҳурмат

 

билан эслайман. Жароҳат олиб ётганимда, менга ўша пайтда обрўли саналган «Жигули» енгил

 

автомобили ажратилганини хабар қилишди. Буни эшитиб, Мансур акага мурожаат қилдим ва

 

машинанинг «06» маркалисидан олиб беришларини илтимос қилдим. Пулни эса отамдан олишларини

 

айтдим. Оқшом пайти Мансур ака касалхонага яхши кайфиятда кириб келдилар ва машина калитини

 

менга тутқаздилар. Роса хурсанд бўлдим, аммо машина ҳайдай олмасдим. Шунинг учун Мансур

 

акадан уни уйга олиб боришларини сўрадим. Шу орада машина нархи 1000 сўмга ошган экан (1979

 

йил). Пул масаласида гап очсам, у киши «Олдин - оёғингни даволатиб олгин, кейин бир гап бўлар»,

 

дедилар. Кейин билсам, етмаган пулни ўз ёнларидан қўшиб юборган эканлар... Москвага

 

кетаётганимда Мансур акага учраб, пулни қайтармоқчи бўлдим. Аммо «Москвада қанча бўлишинг

 

номаълум, ёнингда турсин, кам-кўстингга ишлатарсан»,-деб пулимни олмадилар.

 Ўзбекларда қарзни вақтида қайтаришга катта аҳамият берилади. Мансур акадан қарздор бўлиб

 

қолгандим. Уни энди кимга қайтараман? Ота-онасигами ёки аёлига? Кўпчилик танишларим,

 

«Албатта, оиласига беринг», дейишди. Кеннойимиз Юлдуз опага пулни олиб борганимда, уларнинг

 

кўзларига ёш келиб, «Мансур акамдан кўпчилик қарз бўлган экан, аммо фақат сиз олиб

 

келдингиз»,-дедилар. Юлдуз опанинг айтишича, Мансур ака худди ниманидир сезгандай

 

кетишларидан бир кун олдин қоғозга кимларга қанча қарз берганлари ва кимлардан олганларини

 

ёзиб қўйган эканлар: «Пахтакорчилар» доимо сафарга бориб-келишарди, ҳеч вақт у киши яқинлари

 

билан бунчалик хайрлашмагандилар. Ҳамма қариндошларни бориб кўрдилар. Кечқурун жуда безовта

 

бўлдилар, менга болалик ва ўсмирлик даврида кўрган қийинчиликлари, ҳаётлари ҳақида, ҳеч қачон

 

айтмаган воқеаларни гапириб бердилар. Нимагадир ўлимни кўп тилга олдилар: «Юлдузхон, ўлим ҳақ,

 

у менга фақат осмони фалакдан келади... Ерда ўлмасам керак...».

                                                      Б.ДЎСМАТОВА.

 

Тасвирда:Тщлаган Исоқов ва Биродар Абдураимов тўлебийлик футбол ишқибозлари билан .Тасвир муаллифнинг шахсий архивидан олинди.

 

 

 

Просмотров: 479 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz