Воскресенье, 19.05.2024, 06:54
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Апрель » 18 » ЖАНУБДА БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ
22:22
ЖАНУБДА БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ

            ЖАНУБДА БАЙРАМ

                  ТАДБИРЛАРИ

   

Юртимизга кириб келган Наврўз умумхалқ байрами тадбирлари  Тўлебий туманидаги 

 

барча  қишлоқлари ва муассасаларида   кўтаринки руҳда ўтказилди.Туман марказидаги

 

Тўлебий майдонида ўтказилган байрамда тўлебийликларни туман ҳокими Ауелхан

 

Тургумбеков табриклади.

  —Наврўз байрами биз учун ҳаёт абадийлиги, табиатнинг устувор қудрати ва чексиз

 

саховати, кўп минг йиллик қиёфамиз, олижаноб урф-одатларимизнинг бетакрор

 

ифодасидир,—деди у.— Бир неча минг йиллик тарихга эга ушбу байрам аждодларимиз томонидан шарқона "Янги йил” сифатида кенг нишонланиб келинган. Деҳқончилик мавсумининг бошланиши Наврўз шодиёналарида ўз ифодасини топган. Шунинг учун ҳам асрлар оша бу байрам боқий қадрият, миллий маросим сифатида яшаб келмоқда.

Кўп асрлар давомида хурофотга берилган кимсалар Шарқ халқларининг умумий байрами

 

Наврўзни йўқ қилиб, ҳалок қилиб юборишга ҳаракат қилдилар. Аммо Наврўз барҳаётлигича

 

қолаверди, қайта тирилаверди. Ота-боболаримиз ҳар қандай шароитда ҳам , ҳатто

 

яширинча бўлса-да, Наврўзни нишонлаганлар, байрамга хос удумларни адо этганлар.

 

Наврўз байрами аслида табиатнинг ўзидан келиб чиққан, кун ва тун тенглашгач, кунларнинг

 

узайиши ва узлуксиз меҳнат бошланишидан дарак берувчи байрамдир.Демак бу байрам

 

халқимизнинг боқий байрами ҳамдир.Мустақиллигимиз шарофати билан бугун бутун

 

элимизда Наврўз кенг тарзда нишонланмоқда. Айрим урф-одатлар вақт ўтиши билан

 

йўқолиб кетди. Аммо кўҳна Шарқ халқларининг миллий байрами Наврўз йўқолиб кетмади.

 

Аксинча, у янада гуллаб-яшнади. Чунки, инсоният ўзи қанчалик қадимий бўлса, унинг

 

маросим ва урф-одатлари, анъаналари ҳам шунчалик қадимий мозийга бориб туташади.

  Майдонда тумандаги хўжаликлар,ташкилот ва муассасалар томонидан тикилган ўтовларда

 

байрам дастурхони ёзилиб,унга наврўз таомлари тортилди.Ишлаб чиқариш ширкатлари бу

 

куни ўз ходимларига байрам совғалари улашди.

  Туманнинг  таълим муассасаларида  ҳам Наврўз  умумхалқ  байрам  ва тадбирлари

 

кўтаринки руҳда нишонланиб, турли хил саҳна кўринишлар, спорт ўйинлари,  «Сумалак» ва

 

баҳорий таомлар пиширилиб сайиллар ўтказилди.

 

Жойларда Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича белгиланган

 

вазифаларнинг бориши ҳамда Ленгер  шаҳрида байрам тадбирларини юқори савияда

 

ўтказиш мақсадида байрам арафасида ёлғиз, пенсионер ва ногиронларнинг, кам

 

таъминланган оилаларни, болалар ва ногирионлар  уйи тарбияланувчиларини, ота-оналар

 

томонидан  қаровсиз қолдирилган  болаларни кам  таъминланган  туман  ижтимоий

 

таъминот бўлими ҳисобида турувчи меҳнат фахрийларига  моддий  ёрдам  кўрсатилди.

Мактабдан ташқари таълим муассасаларида “Баҳор соғинчи”, “Наврўз шукуҳи”,

 

“Ўлкамизнинг баҳорий таровати”, “Баҳор фасли-илҳом фасли” каби мавзуларда болалар

 

ижодиёти кўрик-танловлари ташкил этилди ва ғолибларни моддий ва маънавий

 

рағбатлантирилди.

                                      ***

  Султонработ умумий ўрта мактабида  ўтказилган байрам тадбирига  олий малакали

 

ўқитувчи Мавлуда Рустамова  ва директор муовини, қишлоқ ўзбек этномаданият маркази

 

раиси Шуҳрат Ҳасановлар бошчилик қилишди.

   —Тадбирлар режасини тайёрлашда бир қатор  масалаларга алоҳида эътибор қаратдик,

 

—дейди Шуҳрат.—Жумладан, Наврўз фаслида инсоннинг табиат билан ҳамоҳанг бўлиб,

 

ўзини табиатнинг ажралмас бир қисми деб ҳис этишини ифода қиладиган, атроф-муҳитни,

 

она заминни эъзозлаб, унинг неъматларини, бугунги тинч ҳаётни қадрлаб, шукроналик

 

туйғуси билан яшашга даъват этадиган маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш,

синфларда  бўлиб ўтадиган синф соатлари, учрашув ва суҳбатларда,  Наврўз байрамининг

 

тарихи, уни нишонлаш билан боғлиқ урф-одат, анъана ва қадриятларимизнинг моҳияти ва

 

аҳамиятини кенг ёритиш, барча юртдошларимиз учун севимли байрамга айланган

 

Наврўзнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, меҳру

 

саховат, кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, кўмакка муҳтож инсонларга беғараз ёрдам

 

бериш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш ва бошқа масалалар эътибордан четда

 

қолмади.

   —Байрамга атаб махсус дастур тайёрладик,—дейди Мавлуда Рустамова.—Унда халқ

 

ўйинлари, фольклор санъати намуналарига, эл-юртимизнинг дилидан чуқур жой олган, гўзал

 

инсоний туйғуларни юксак пардаларда тараннум этадиган куй ва қўшиқлар, ўлан ва

 

лапарларга кенг ўрин бердик..

                                        ***

  Туман ўзбек этномаданият марказининг жорий йилдаги Наврўзи эса таниқли шифокорлар

 

сулоласи бўлган Сулейменовлар ҳомийлигида ўтказилди.Байрам "Султонбек-ота"

 

тўйхонасида бошланиб, эрталабдан карнай-сурнай наволари қишлоқ аҳли ва меҳмонларни

 

худойи дастурхонига чорлади.Қуръон тиловат қилингач, дастурхонга ош тортилди,бирин

 

кетин байрам табриклари янгради.Тумандан ва қишлоқ ҳокимлигидан келган раҳбарлар ҳам

 

чин дилдан тилакларини изҳор этишди.Тўлебий туманининг фахрий фуқароси, Тўлебий

 

туман ўзбек этномаданият марказининг фахрий раиси Анормат Сартаев Наврўз нафақат

 

янгиланиш, меҳр-мурувват, саҳоват байрами, балки халқлар бирдамлиги ва бирлигини

 

мустаҳкамловчи байрам эканлигини таъкидлаб, уни кенг таърифлади. Таниқли  қаламкашлар Ҳурбуви Одилова, Анормат Лочин ва Ошиқ Ферузлар байрамга бағишланган шеърларини ўқиб беришди.    

   Даврани байрамни тўлебийликлар билан бағам кўришга келган ўзбекистонлик кулги устаси

 

Мирзабек Холмедов қиздирди, ичакузди ҳангомаларидан уларга тақдим этди.Ўзбекистонлик

 

цирк устаси, Тошкентбовларнинг шогирди Олимжон Қаршиевнинг чиқиши ва бадиий

 

ҳаваскорлар байрамга бағишланган махсус дастури ҳам тадбирга файз киритди.

                                       ***

    Алишер Навоий қишлоғида Наврўз байрами арафасида Улуғ Ватан уруши фахрийси

 

Аҳмад Мадалиевнинг 90 йиллик тўйи кенг нишонланди.18 ёшида фронтга кетган ва жангу-жадалларди қатнашиб, Берлин остонасида Ғалабани кутиб олган отахонни туман маслаҳати котиби Атирхан Шингисбаев, 1-мамир қишлоқ округи ҳокими А.Кадирбеков,туман ва қишлоқ  фахрийлар кенгашлари раислари Жўлимбек Кенже, Қапалбай Мирзақулов,ҳамкасблари,  шогирдлари,яқин ёронлари қутлуғ ёши билан табриклашди,

    Тасвирларда:тадбирлардан лавҳалар

                                                  Тўланбой ШОДМОНОВ тасвирлари.

Просмотров: 899 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz