Воскресенье, 19.05.2024, 00:51
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июнь » 28 » ОТАСИНИ ЙИҒЛАТГАННИ...
17:44
ОТАСИНИ ЙИҒЛАТГАННИ...

ОТАСИНИ ЙИҒЛАТГАННИ...
Баҳор бўлишга қарамай, ҳаво анча совуқ. Ташқарига чиққан Муроджон қўшни ҳовлидан таралаётган қўшиқни эшитиб, беихтиёр тўхтаб қолди. Қўшиқ шунчалар таъсирли ва мунгли эдики, у совуқни ҳам сезмасди:
Номус билан ори бўлмас отасини йиғлатганни,
Дастурхонда нони бўлмас отасини йиғлатганни...
Қўшиқни тинглар экан, болалик хотиралари ёдига тушди. У оиланинг якка-ю ёлғиз фарзанди, ота-онасининг етти йил деганда тилаб олган арзандаси эди. Шунинг учун ҳам ота-онаси унга Муроджон деб исм қўйишганди. Уни ҳалол меҳнат билан, ҳеч нарсага зориқтирмай ўстиришди. Айтгани айтган, истагани муҳайё эди.
Муроджон ўн икки ёшга тўлганда онаси вафот этди. Отаси уни ўгай она қўлида қолишини истамаганлиги учун қариндош-уруғларнинг қистовига ҳам қарамай, бошқа уйланмади. Ўғлига ҳам ота, ҳам она бўлиб, кўнглига қараб улғайтирди. Отаси Муроджонни ўзи орзу қилган институтда ўқитди, ўзи ёқтирган қизга уйлантирди.
Ҳаммаси Муроджоннинг шаҳардаги обрўли корхоналардан бирига раҳбарлик лавозимига кўтарилганидан сўнг бошланди. Унинг ошналари кўпайди. Кунора уйга маст ҳолда, баъзан тонгга яқин келадиган одат чиқарди. Бундай дамларда бечора ота минг бир хавотирда тунларни бедор ўтказар, уйга келгач, ўғлига насиҳатлар қиларди. Пул ва мансаб Муроджоннинг кўзини кўр қилиб қўйган эди. Отанинг тергашлари кор қилмасди. Оиладан файз кета бошлади, орадан меҳр-оқибат кўтарилди. Унинг қилиқларига чидай олмаган хотини Назокат икки боласи билан ота уйига кетиб қолди. Шунда ҳам ўғилнинг кўзи очилмади, ақли кирмади. Бунинг устига у ўзини дўст кўрсатиб, мансабини кўзлаган кимсалар макрининг қурбонига айланди. 
Бир куни дўсти Самандар зиёфат баҳонасида ширакайф Муроджонга баъзи ҳужжатларга имзо қўйдириб олди. Ўша ҳужжатларда у раҳбарлик қилаётган корхонадан ноқонуний тарзда маҳсулот чиқарилиши кўзда тутилган эди. Шундан сўнг у бор-будидан айрилиб, уч йил умрини қамоқда ўтказди. Бундай кўргиликни кўтаролмаган отаси Муроджон қамоқдалигининг иккинчи йилида юрак хуружидан вафот этди.
Бугун уни йўқловчи, насиҳат қилувчи ҳеч ким йўқ. Қўшни ҳовлида янграётган қўшиқ таъсирида шуларни эслар экан, кўзларидан ёш қуйилиб келаётганини ҳам сезмасди. Муроджоннинг мажруҳ қалби афсус ва надоматдан йиғлар, қўшиқ эса унинг юрагидан отилаётган ҳасрат нолалари эди гўё:
Отага сўзла доим рост, насиҳатин қулоққа ос, 
Озорлама, иши юрмас отасини йиғлатганни...
Ҳатто шайтон одам демас отасини йиғлатганни...

Гулноза ҒАФФОРОВА,

Просмотров: 476 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz