Понедельник, 06.05.2024, 12:41
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июнь » 18

ТАРИХНИ БИЛМОҚ—
ЎЗЛИКНИ АНГЛАМОҚДИР


Элбошимиз Н.Назарбаевнинг ташаббуси билан "Маданий
мерос” давлат дастури яратилиб,шу кунларда унда ўртага
қўйилган масалалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Тарихий ёдгорликларга бой бўлган вилоятимиз учун бу дас-
турнинг қадри баланд. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидла-
гандай,”Ўтмишни ўрганмасдан туриб,келажакни яратиб бўл-
майди, Ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги ҳам бўлмай-
ди.Одамзод борки, ўз авлод-аждоди, ватанининг тарихини би-
лишни истайди. Ўзликни англаш тарихни билишдан бошлана-
ди. Тарихий хотираси бор инсон-иродали инсон… тарихий
хотирасиз келажак йўқ».
Мустақиллик ... Читать дальше »

Просмотров: 758 | Добавил: rsc | Дата: 18.06.2015 | Комментарии (0)

X

Жавоб тегиши билан, Есугайнинг яна бир навкари ҳам ўз ўтовига от чопдириб кетди. У ҳам фарзанд кутаётган эди. У хотинини ёлғиз ташлаб жангга бормаса ҳам бўларди. Аммо қанақасига бормасин. У нўёнлар –хоҳласа боради- хоҳламаса йўқ. Бироқ унга ўхшаган камбағал қорачаларнинг танлашга ҳаққи йўқ. Сафарга кетаётганида ўтовда озгинагина қурут қолган эди. Лекин у хотини кўпам ишсиз ўтирмаса керак, агар ишга чиқиб, Есугайнинг сигирларини соғадиган бўлса, унга ҳар куни етарли миқдорда сут беришади, деб хаёл қилган эди. Унинг хотини чайир, соғлом, дангасаликни ёмон кўрадиган бўлгани учун ҳам, ундан кўпда хавотир олмаса ҳам бўларди. Унинг ўтови олдидаги тўғ ... Читать дальше »
Просмотров: 576 | Добавил: rsc | Дата: 18.06.2015 | Комментарии (0)

VIII

Кавакдан суғур бош чиқарди. Қаттиқ мўйловларини қимирлатиб ис олди, калта қулоқларини динг қилиб таниш овозларга қулоқ тутди. Боши узра тўрғай сайрар, майса устида юмронқозиқ чийилларди. Суғур астагина инидан чиқиб, силкиниб устидаги чангини қоқди. Қуёш қиздирар, ер ҳам ёқимли-илиқ эди. Янги чиққан майса сабза урган, гул чиқарган бойчечакларнинг бошчалари енгил шамолда тебранарди. 
Суғур ерга астойдил ёзилиб ётиб олди. Узоқ қиш уйқусидан чиққан танаси ҳали анча кучсиз бўлганидан, қуёш тафтида тезгина уйқуга кетиб қолди. У маза қилиб пишиллаб ухлар, аммо сезгир қулоқлари ҳамон товушларга жавоб қил ... Читать дальше »

Просмотров: 598 | Добавил: rsc | Дата: 18.06.2015 | Комментарии (0)

VI

Чиледу тўмоғини ( тўмоқ – қайтарма қалпоқ) орқага суриб тушириб, узоқ қулоқ солиб турди. Тоғтеракларнинг қаттиқ барглари шитирлар, қарағайларнинг қир учлари сокин шивирлар, бошқа бирон-бир бегона товушлар эшитилмасди. Лекин унга адл қарағайлар ортида биров бордек, кимнингдир нигоҳи унинг ҳар бир ҳаракатини кузатиб тургандек туюларди. Чиледу Тайр-Усун навкарлари билан етиб келишини кутмоқчи ва унга айтмоқчи бўлди... 
Нима дейди? Айғоқчилар ўзларига туюлган, ҳис қилган нарсаларни эмас, балки кўрган ва эшитган нарсаларинигина етказишлари керак. 
Неча кундирки, улар Саланга дарёсининг ... Читать дальше »

Просмотров: 579 | Добавил: rsc | Дата: 18.06.2015 | Комментарии (0)

V

Куз келди. Энди эрталаблари майсалар устига нуқра шудринглар эмас, балки тикан каби қиров тушар эди. Тайжутлар Хэнтэй тоғи ёнбағирларига кўчиб ўтишди. Бу ерда Ойлуннинг юртидаги каби чексиз чўллар йўқ эди. Қиялама тепаликлар, ўрмонлар билан қопланган тоғлар, уларнинг оралиғида эса қирғоқлари қалин ўтлар билан қопланган дарё. Тоғу ўрмонлар Ойлунни эзар, дунё унга худди ичида яширин бир хатарни сақлаб тургандай, тор ва қоронғу кўринарди. У кун бўйи ўз ўтовидан чиқмай ўтирарди. Кечқурун эса елкасига пўстинини ташлаб, ташқарига чиқар, қари қарағай остига бориб ўтириб, чарақлаган юлдузларга, ўтов мўриларидан олов билан отилиб чиқаётган учқунларга тики ... Читать дальше »

Просмотров: 482 | Добавил: rsc | Дата: 18.06.2015 | Комментарии (0)

Роман

IV

Саланганинг этак қисмидан шамол эсар, лойқа тўлқинлар қумли қирғоқ устига думалаб чиққандай кўринарди. Чиледу отидан сирғаниб тушди, чарчоқдан чайқалиб бориб, сувга яқинроқ қум устига ағанади. Дарё тўлқини келиб унинг боши ва елкаларига урилди. У дағаллашиб кетган юзидаги сувларни кафти билан энтикиб артди.Унинг кетидан жилови ... Читать дальше »

Просмотров: 495 | Добавил: rsc | Дата: 18.06.2015 | Комментарии (0)

II 

Чиледуни қайлиғи билан қолдириб кетган Есугай узоқда кўкариб турган тепаликлар томон кетди.У чўл паррандаларини овламоқчи эди. Лекин Есугайнинг энг севимли машғулоти бўлмиш ов – ҳозир уни жуда ҳам қизиқтирмаётган эди. У хаёлан бўлиб ўтган кутилмаган учрашувгақайтаверарди.Ўша маркит ғирт тентакнинг ўзи экан! Худди ўз нутуғида юргандай ястланиб олганини-чи! Отини ҳам, ҳўкизлари-ю қайлиғини ҳам тортиб олиб, ўзини молбоқар қилиб ишлатиш керак эди. Мана шу одилона иш бўларди. Душман ҳамиша душманлигича қолади. Нега уни безиён - бешикаст қўйиб юборди? Балким, бу маркит айнан ана шунақа содда ва бўшанг бўлгани учундир? Йўқ, шунинг учунгина бўлмаса керак. Бунақанги қорачалар ҳеч қачон унинг раҳмини келтирмаган. На калласи бор, на юраги. Ўша маркитнинг ўрнида бўлганида, Есугай ким бўлишидан қатъий назар аравага мўралашга йўл қўйиб қўярмиди? Бу гўлга насиб қилган қайлиқни қара! Хотирасига ўқдай қадалиб қолди: арава ичидаги гўзалнинг қоронғиликда чақнаб турган жаҳлдор ... Читать дальше »

Просмотров: 477 | Добавил: rsc | Дата: 18.06.2015 | Комментарии (0)

ШАФҚАТСИЗ АСР

ТАРИХИЙ РОМАН
БИРИНЧИ КИТОБ
ҚУВҒИНДИЛАР

 

 

Юлдузли кўм-кўк осмон 
Ағдариларди. 
Мана, қандай халқаро 
Қирғин борарди. 
Бунда иссиқ ўрин йўқ, 
Ўлжалардан тириклик. 
Ҳудудсиз Она Ерни 
Тўлғок тутарди – 
Мана, қандай кўп тиллик 
Қирғин борарди. 
(“Ноёб битиклар”  
Мўғул солномаси, 1240 йил.)

 

БИРИНЧИ ҚИСМ

I

Икки ҳўкизга қўшилган усти ёпиқ арава саҳрода аста ғийчиллаб борар, унинг ортида эса эгарлоғлик от эргашиб келарди.

Саратон жазирамасида ёниб ётган саҳро узра қайноқ қуёш осилиб қолгандай. Ҳароратнинг иссиқлигидан ҳўкизлар бошларини ерга эгиб борар, уларнинг тер босган яғринларида ... Читать дальше »

Просмотров: 611 | Добавил: rsc | Дата: 18.06.2015 | Комментарии (0)

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz