Суббота, 18.05.2024, 21:36
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июнь » 28 » САВОБ ОЛАЙ ДЕСАНГИЗ...
20:20
САВОБ ОЛАЙ ДЕСАНГИЗ...

САВОБ ОЛАЙ ДЕСАНГИЗ...

 

Ўтмиш ҳукмдорларидан бири салтанатга муносиб вазир танлаш мақсадида олиму фозилларни тўплаб, бир саволга тўғри жавоб берган кишини бу вазифага тайинлашини билдирибди. Вазирлик илинжида юрганоларнинг жисму тани қулоққа айланди. Савол эса бундай эди:
“Осмонда, ерда ва ер остида нима кўп?”
Барча олиму донишмандлар ўз жавобларини айтишди. Ҳукмдор эса пешонасини кафтига босганча жим ўтираверди. Йиғин поёнига етай деб қолганида бир четда ўтирган ва кўпчиликнинг эътиборини жалб қилмаган ғариб бир киши оҳиста ўрнидан турди. 
-Шоҳим, руҳсат берсангиз мен ҳам фикримни айтсам,-деди у. Сўзлашга изн бўлгач, шундай жавоб берди:
- Осмон жисмларидан бўлган Қуёш ерга нур таратади. Ой кечани ёритади. Булут эса ерни яшнатади. Бунинг эвазига улар ҳеч нарса талаб қилмайди. Эвазига ҳақ олинмай қилинган яхшилик савоб саналади. Шу боис, осмонда савоб кўп. Ер юзида яшовчи барча жонзотлар орзу билан яшайдилар. Шунинг учун ерда орзу кўп. Орзусига етолмай кетадиганлар армонда кетадилар.  Ер остида армон кўп.
Ҳукмдор жавобдан мамнун бўлиб, уни вазир этиб тайинлабди.
Ушбу ривоятдан хулоса шуки, савоб осмонда кўп бўлар экан деб, уни  осмондан қидириб юришлик бефойдадир. Савоб ишлар ён-атрофимизда, оёғимиз остида қалашиб ётибди. Ҳадисда айтилганидек, “Савоб ишни ҳар ким, ҳар кун қилиши керак”.
Жумладан, якка-ёлғиз инсонни йўқлаб қўйишлик, меҳрга ташна бўлиб ётган бир кўнгли ўксик беморни кўриб қўйишга вақт топиш, бошига мусибат тушган кимсанинг ҳолидан хабар олишлик ёхуд иқтисодий ночор оилага моддий кўмак беришлик... буларнинг барчаси савоб ишлардандир. Буларни шубҳасиз,олижаноб инсонларгина қила оладилар.
Ботирхон ФАХРИДДИНОВ,
Просмотров: 526 | Добавил: rsc | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz