Воскресенье, 19.05.2024, 01:30
Приветствую Вас Гость | RSS

ижтимоий-сиёсий,адабий-бадиий,маданий-маърифий сайти

Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июнь » 21 » ЖИНСИЙ ОЛАТ ЎЛЧАМИ ҚАНЧАЛИК АҲАМИЯТЛИ?
10:29
ЖИНСИЙ ОЛАТ ЎЛЧАМИ ҚАНЧАЛИК АҲАМИЯТЛИ?

Эркакларнинг асосий қисмини ҳаёти давомида бир марта бўлса ҳам қуйидаги саволлар ташвишга солади: жинсий олатимнинг ўлчами етарлими, қониқтира оламанми, қандай қилиб катталаштирсам бўлар экан, аслида нормаси қанча?

Wessels ва Lue (1996) маълумотларига кўра, жинсий олатнинг тинч ҳолатидаги ўртача узунлиги 8,8 ва 9,7 см орасида бўлса, тортилган ҳолатда (эрекцияга муқобил) эса 12,4 см. Ponchietti ва ҳамкасабалари ҳам 2001 й.да 3300 та ёш эркакларни кўригидан сўнг юқоридагига ўхшаш хулоса беришган, яъни 10 см.дан 12,5см.гача. Барча текширувларда антропометрик текширувлар ҳам ўтказилган ва кучсиз корреляция кузатилган.

Пенисни катталаштириш ниятида шифокорга мурожаат қилган эркакларда жинсий аъзоси ўлчами одатда нормада бўлади. Бундай ҳолатни мутахассислар эркаклар ечиниш хонаси комплекси деб аташади. Эркаклар ўз жинсий аъзоларига юқоридан қарагани учун кичикроқ туйилади, лекин ёнбошдан қаралса, барчаники билан баробардир. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, тинч ҳолатда кичик кўрингани билан эрекция ҳолатига ўтганда ҳеч қандай пропорцияга амал қилмаган ҳолда катталашади.

Эрекция пайтида 9,5 см.дан кичик бўлсагина жинсий олат кичик деб ҳисобланади. Баъзи мутахассислар эса 7,5 см ҳам дейишади.

Жинсий олатни катталаштириш иккига бўлинади: нохирургик ва хирургик.

Операциясиз усулларга вакуум ва тракцион усуллар киради. Вакуум усулда махсус манфий босим ҳосил қиладиган жиҳоздан фойдаланилади. Манфий босим ҳосил қилиш ҳисобига олатга қон оқими кучаяди, гуёки тўқималарнинг чўзилишига олиб келади дейилади. Натижа олиш учун камида 12 ой давомида ҳар куни қилишлари керак бўлади. Лекин ишончли натижага эришилганлиги ҳақидаги маълумотлар адабиётларда йўқ, узоқ муддат ишлатиш натижасида терида жароҳатланишлар, гематомалар вужудга келади.

Яна бир операциясиз усул бўлган тракцион (чўзиш) усул юқоридагига нисбатан эффектив ҳисобланади. Асосида жинсий олат тўқималарини куч билан узоқ муддат чўзиш, тортиш ётади. Бунинг учун экстендерлар (Andro-Penis ва ҳ.к.).дан фойдаланилади. Бу жиҳоз бериладиган кучни назорат қилиб туради. Ва кучни аста секинлик билан орттириш тавсия қилинади. Керакли натижага эришиш учун камида олти ой давомида ташиб юришлари керак. Кунига саккиз соатгача. Экстендердан фойдаланганлар 2,5-3 см.гача узайганини айтишади, лекин бу усулни ҳам узоқ йиллик натижалари қайд қилинган мақолалар йўқ. Камчиликлари – ҳар куни ташиб юриш зарар келтиради. Чўзилгани учун оғриқ, гематома (қон қуйилиши), жинсий олат эгриликларни ва пейрони касаллигини келтириб чиқариши мумкин.

Юқорида кўрсатилган усуллардан операциядан кейин фойдаланиш баъзи мутахассисларга кўра оперциянинг ножўя асоратларининг олдини олиш учун мумкин.

Хирургик усулларга:

– жинсий олатни узайтириш;

– жинсий олатни қалин (йўғон)лаштириш;

– жинсий олат бошчасини катталаштириш;

– ушбу усулларнинг комбинацияси киради.

Шуни таъкидлаш жоизки, жинсий олатнинг узунлиги ва қалинлиги жинсий алоқани сифатли қилмайди, аксинча, қаттиқлиги ва шу қаттиқ ҳолатда узоқ тура олиши муҳимдир.

Зарифжон Муродов, уролог-андролог

Манба: andrology.uz

Просмотров: 3608 | Добавил: rsc | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz