Ғулом Каримий. Пайғамбарнинг хирқаси.
ЭссеШарқ юлдузи Ғулом Каримий. Пайғамбарнинг хирқаси. Эссе 2010 йил, 4-сон, Наср
2009 йил август ойи бошида, Шаҳрисабз туманига сафарим чоғида, ҳамроҳим – Лайлакон қишлоғи фуқароси, собиқ курсдошим Манзар Абдулғайров Қамаши туманидаги Катта Лангар қишлоғида ҳазрат пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳи алайҳи васалламнинг табаррук хирқаси сақланишини айтиб қолди. Эшонзода дўстимнинг бу гапидан таажжубимни яширолмадим, шунинг билан бирга, Муҳаммад пайғамбар с.а.в. хирқасини сўфий Увайс Қаранийга васият қилгани ҳақидаги ривоят ёдимга тушди.
Бу ҳақда Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат” асарида ёзади: “Нақлдурки, ҳазрат Рисолат с.а.в. оламдан ўтарда, асҳоб сўрабдурларким, сизнинг мураққаъ кимга ҳаволадур? Дебдурларки, Увайс Қаранийға берсунлар ва десунларки, манинг умматимни дуо қи
...
Читать дальше »